Ўзбекистон туркий тилда сўзлашувчи мамлакатларнинг парламент ассамблеяси (ТуркПА)га қўшилиш имкониятларини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда ТуркПА бош котиби Жандос Асанов маълум қилди, дея хабар бермоқда UzDaily.
«Туркий тилда сўзлашувчи мамлакатларнинг парламент ассамблеяси (ТуркПА) Ўзбекистон ва Туркманистон вакилларининг ташкилотга тез орада аъзо бўлишларига умид қилмоқда», – деди у.
«ТуркПА бошқа туркий мамлакатлар учун ҳам очиқ. Ўйлашимча, тез орада Ўзбекистон ва Туркманистон ТуркПА ва туркий ҳамкорликнинг бошқа тузилмаларига қўшилишади», – дея Жандос Асановнинг сўзларидан иқтибос келтираяпти «Интерфакс-Казахстан».
Хабарларга кўра, расмий Тошкент ва расмий Ашхобод ушбу ташкилотга қўшилиш имкониятларини кўриб чиқмоқда.
Ҳозирги вақтда Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркия ТуркПА аъзолари ҳисобланади.
Мулкдор хабар маркази