Афғонистон раҳбарлигидаги Толибон ҳаракатининг Ташқи ишлар вазирлиги қирғиз-тожик можаросида ҳалок бўлганидан “афсусланганини” билдириб, томонларни “муаммони мулоқот орқали ҳал қилишга” чақирди.
Бу ҳақдаги маълумот “Толибон” ҳаракатининг расмий сайтида 31-январь куни эълон қилинган.
24 январ куни қирғиз-тожик чегарасида юз берган қуролли тўқнашувда икки тожикистонлик ҳалок бўлган, ўнга яқини яраланган. Қирғизистонда эса 13 киши жароҳатланган. Жанжални бошлаганлик ҳақида ҳар икки томон бир-бирини айблаб келмоқда.
Тожикистон билан Қирғизистонда Толибон экстремистик ташкилотлар рўйхатига киритилган. Бироқ Қирғизистон Хавфсизлик Кенгаши раиси ўринбосари Таалатбек Масадиқов бир неча бор Афғонистонга бориб, Толибон расмийлари билан учрашган.
Ўтган йилнинг 15 августида Афғонистонда ҳокимиятни қўлга киритган Толибон ҳаракатини ҳеч бир давлат тан олмаган.