Олимлар Эверест чўққисидаги музликлар эриб бораётганини аниқлашди

Олимлар иқлимнинг ўзгариши Эверест чўққисидаги музликларни эритиб бораётганини аниқлашди. Бу ҳақда «Би-Би-Си»  ахборот агентлиги ёзмоқда.

Тадқиқот шуни кўрсатдики, 2000 йил аввалги  музлик 1990 йилдан бери аста-секин емирилиб, ҳозир бутунлай йўқ бўлиб кетган.

Музликларнинг эриши ўтмишда кенг ўрганилган бўлса-да, иқлим ўзгариши дунёнинг энг баланд чўққиси бўлмиш Эверест музликларига таъсир этиши ҳисобга олинмаган. Шу муносабат билан 10 нафар олимлардан иборат экспедиция гуруҳи тепадаги музликларни ўрганиш учун иккита метеорологик станция ташкил этиб, 32 фут (тахминан 10 метр) муз ядросидан намуналар олишган.

Ҳимолой тоғларидаги музликлар миллионлаб одамларни сув билан таъминлайди ва минглаб гектарларни суғоради. Агар улар эриб кетса, дунёнинг учдан бир қисми қурғоқчиликдан қирилиб кетиши мумкин. Шу билан бирга, алпинистлар муаммоларга дуч келиб, бу эса келажакда экспедицияларни амалга оширишни қийинлаштиради.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили бир гуруҳ француз тадқиқотчилари дунёдаги музликлар тез эримоқда деган хулосага келишган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда вақтинчалик меҳнат патенти жорий этилиши мумкин

“2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш Давлат буюртмаси тўғрисида”ги президент қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди, деб ёзмоқда “Соф.уз” ...

Тушунмовчиликлар илдизи

Сўз ва фикр эркинлиги нафақат қалам аҳлининг, балки ҳар бир ватандошнинг бирламчи ҳақларидандир. Қаерда одам ўз фикрини қўрқмасдан очиқ билдира олаётган бўлса, ўша ерда ...

Ўзбекистонда хориж автомобиллари импортига имтиёзлар бекор қилинмоқда

1 январдан бошлаб уларга двигател ҳажмига қараб коэффициентни ҳисоблашнинг стандарт тартиби қўлланила бошлайди, деб «Spot» ёзмоқда. Эквивалент қиймати 40 минг $ ва ундан ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400