Агар Россия ва Украина урушса, кўплаб одамлар оч қолади

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Россия ва Украина ўртасидаги инқироз бу мамлакатлар дон экспорт қилаётган Африка ва Яқин Шарқда нон тақчиллигига олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Жаҳон озиқ-овқат дастури (WFP) вакили Нилс Греде ўз баёнотида Россия ва Украина ўртасидаги инқироз нон  етказишни қийинлаштиришини маълум қилди.

Ҳар икки давлат ҳам дунёдаги муҳим дон ишлаб чиқарувчилар эканлигини таъкидлаган Нилс Греде:

“Россия ва Украина ўртасидаги инқирознинг жиддийлиги шундаки, Африка ва Яқин Шарқдаги кўплаб давлатлар бу икки давлатдан дон олади.

 Агар уруш бўлса, бу жараён кечиктирилади. Украина дон етиштира олмайди. Шу билан бирга, нархлар ошади. Бу айрим мамлакатларда нон тақчиллигига олиб келади”.

Дунёда 800 миллион одамнинг очлик ёқасида эканлигини, айтган Нилс Греде уларни қўллаб-қувватлаш учун етарли бойлик йўқлигини билдирди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Жаҳон озиқ-овқат дастури (WFP) ёрдам оладиган одамлар сонини 100 миллиондан 140 миллионга ошириш устида иш олиб бораётганини айтган Нилс Греде бойлик чеклангани учун ҳозир энг муҳтожларга ёрдам бераётганини маълум қилди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Россия ва қозоғистонда ақш доллари курси ошаётир

Фото:© Sputnik /   Бугун Қозоғистонда АҚШ доллари валюта айирбошлаш шохобчаларида  351 тенгеден сотилмоқда. Бундан бир ҳафта олдин бу кӯрсаткич 348 тенге 50 тийинни ...

Қумқўрғон ҳокими ўринбосари пора олаётганда ушланди

Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари пора билан қўлга ...

Қирғизистонда фильмларга порнографик саҳналарни киритишни тақиқлашди

Президент Сооронбай Жеенбеков мамлакатда фильмлар ишлаб чиқаришда бир қатор талабларни белгилаб қўйган кинематографияни қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги қонунга ўзгартиришларни ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400