Россия президенти Владимир Путин Донбасда махсус ҳарбий операция бошлашини маълум қилди.
Путиннинг айтишича, Россия Украинани босиб олиш ниятида эмас. Шу билан бирга, Россия раҳбари Россияга таҳдид солиши мумкин бўлган ички кучларга жавоб қайтаради. Унинг сўзларига кўра, Россиянинг жавоби узоқ кутилмайди.
“Биз ҳар қандай вазиятга тайёрмиз. Барча зарур қарорлар қабул қилинди”, — деди Россия президенти.