Қозоғистон Россиянинг Украинага қўшин киритиш ҳақидаги илтимосини рад этди, деб ёзади pravda.com.ua.
Қозоғистон Россиянинг Украинадаги тажовузкорлигини баҳона сифатида тан олган «LDNR» номли ташкилотни тан олмаслигини маълум қилди.
Қўшма Штатлар Қозоғистоннинг бу қарорини олқишлади.
“Биз Қозоғистоннинг Луганск Халқ Республикаси ва Донецк Халқ Республикасини тан олмаслиги ҳақидаги баёнотини олқишлаймиз. Шунингдек, Қозоғистон Путиннинг Украинадаги урушда иштирок этиши учун қўшин юборишдан тийилиши керак, деб ҳисоблаймиз”, — деди Оқ уй матбуот котиби.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон Украинага КХШТ қўшинларини юборишдан бош тортган эди.