Қирғиз-тожик чегарасида яна отишма содир бўлди

Бугун, 10-март куни Қирғизистон-Тожикистон чегарасида қуролли тўқнашув юз берди. Бу ҳақда Қирғизистон давлат чегара хизмати хабар бермоқда.

Тахминан соат 10:50 ларда Боткен вилоятининг Терскей ҳудудидаги аниқланмаган чегара ҳудудида навбатчилик қилаётган тожик чегарачилари маршрутни ўзгартириб, қирғиз чегарачиларидан ҳудудни тарк этишни талаб қилишган.

Воқеа жойига Тожикистон чегарачиларидан қўшимча кучлар етиб келиб, янги чекка киришга ҳаракат қилишган. Қирғизистон чегарачилари бунга рухсат бермаган. Натижада отишма содир бўлган.

Ҳар икки томон чегара вакиллари телефон орқали гаплашиб, қўриқчиларни воқеа жойидан эвакуация қилишга, қўшимча куч ва қурол олиб келмасликка келишиб олган.

Отишмадан жабрланганлар қайд қилинмади. Ҳозирда икки томон вакиллари музокаралар олиб бормоқда. Боткен вилояти чегарачилари юқори шай ҳолатга келтирилди.

Чегара хизматининг таъкидлашича, Терскей ҳудуди давлат чегарасининг аниқланмаган ҳудудига тегишли бўлиб, Қирғизистон фуқаролари томонидан фойдаланилади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Наврўз қаерда қандай нишонланади?

Баҳор келиши билан барча юртларда миллий байрам ва анъаналарни нишонлаш бошланади. Чунки дунё халқларининг ҳар бирида кўклам фасли ва янги йилга бағишланган удумлар бор. ...

Риштон ва пастдарғом туманларида газ портлади

8 декабрь куни Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида ва Фарғона вилоятининг Риштон туманида содир бўлган газ чақнаши оқибатида 3 киши жароҳатланди, деб хабар қилади ИИВ ...

Ўзбекистон умумтаълим мактабларида янги ўқув йили 4 сентябрдан бошланади

Ўзбекистон умумтаълим мактабларида янги 2019−2020 ўқув йили 4 сентябрдан бошланади, дея хабар қилди Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати. Қайд этиш жоизки, Ўзбекистон ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400