Хитой Россиянинг Украинага ҳужумини қўллаб-қувватлагани ҳақидаги айбловларни рад этди.
Хитойнинг Глобал телевидение тармоғи (CGTN) хабарига кўра, Мудофаа вазирлиги матбуот котиби У Цянь Ғарб ОАВларида Хитой Россиянинг 24 февраль куни Украинага уюштирган ҳужумини қўллаб-қувватлагани ҳақидаги иддаоларга жавоб қайтарди.
У Цянь Ғарб оммавий ахборот воситаларидаги айбловларни “Хитойни обрўсизлантиришга уриниш” деб атади ва уларни “нотўғри маълумот” деб эълон қилди.
У Цянь:
“Хитой ҳозирги инқирозни ҳал қилиш учун БМТ келишувларининг мақсад ва қоидаларини, барча мамлакатлар суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилиш ва ҳимоя қилиш зарур, деб ҳисоблайди”, — деди у.
Томонларнинг қонуний хавфсизлик соҳаларини ҳисобга олиш зарурлигини айтган У Цянь можарони тинч йўл билан ҳал этишни таъминлаш, минтақада узоқ муддатли барқарорликни ўрнатиш, мувозанатли, мустаҳкам тинчлик ва хавфсизлик механизмини ўрнатиш зарурлигини таъкидлади.