Россия армияси сафида 30 мингга яқин қирғизистонлик йигитлар борлиги айтилмоқда

Жўғўрку Кенеш депутати Айбек Осмоновнинг айтишича, айни пайтда Россия армиясида 30 мингга яқин қирғизистонлик йигит хизмат қилмоқда.

Депутат, Россия фуқаролигини олишнинг ижобий ва салбий томонларига тўхталар экан, Осмонов қирғизистонликларнинг 600 мингга яқини Россия фуқаролари эканлигини, иш йўқлиги сабабли мамлакатни тарк этишга мажбур бўлганлигини таъкидлади:

«600 мингга яқин юртдошимиз ўша ернинг фуқаролигини олди. Уларнинг 5 фоизи, яъни 30 минг нафар фуқаромиз ҳозир ўз ватанини ҳимоя қилмоқда. Улар армияда хизмат қилмоқда. Бу 30 мингга яқин. Буни тўхтайди деб ҳеч ким айта олмайди. Энг муҳими, фуқароларимиз у ерга иш излаб, рўзҳор тебратиш, оиласи, фарзандларини боқиш учун борган».

24 февралда Россия Украинага бостириб кирди. Бу урушда ҳалок бўлганлар орасида Қирғизистонда туғилиб вояга етган икки йигит ўтган ҳафта ўз ватанларида дафн этилди. Иккаласи ҳам Россия фуқароси сифатида урушда қатнашган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Шаҳватпарастликка бир диний ниқоб: кўпхотинлик

  Қуръонда кўпхотинликка буюрилмаган, тавсия ҳам этилмаган, ва хатто рухсат ҳам берилмаган. Қуръон нозил бўлган “қавм”да кўпхотинлик бор экани, ва Қуръон бу мавзуга ҳам ...

Исломхўжа

Ўз вақтида етарлича шов-шувга сабаб бўлган Исломхўжа тарихий фильмини кеча ваниҳоят томоша қилишга муваффақ бўлдим. Оддий бир томошабин сифатида ушбу фильм ҳақидаги ...

Гулистон соф савдо мчжга қарашли савдо комплекси тадбиркорлари аросат исканжасида

Наманган вилояти Косонсой шаҳридаги "Гулистон соф савдо МЧЖга қарашли Савдо комплекси"да фаолият юритаётган тадбиркорлар билан суҳбатлашарканмиз, айни кунларда уларнинг ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400