Афғонистонда кўкнори етиштирган деҳқонлар шариат қонунларига кўра жазоланадиган бўлди

Афғонистонни бошқараётган Толибон ҳукумати 3-апрель куни афюн етиштиришни тақиқловчи буйруқ чиқарди. Аввалига далаларда ўстирилаётган кўкнори ёқиб юборилади, деҳқонлар эса шариат қонунларига кўра жазоланади.

Толибон вакили Забиулла Мужоҳид журналистларга буйруқ ҳақида маълумот берди. Унда айтилишича, энди наркотик воситаларини етиштириш, ишлатиш ва сақлаш тақиқланади.

Афғонистон дунёдаги энг йирик афюн ишлаб чиқарувчи мамлакат ҳисобланади. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти маълумотларига кўра, 2017 йилда Кобул афюндан 1,4 миллиард доллар даромад олган.

АҚШ 20 йил давомида афюн етиштиришни чеклаш учун 8 миллиард доллардан ортиқ маблағ сарфлаган эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Артистпарастлик. у барча жамиятларда бор, аммо…

Куни кеча шоу-бизнесимиз «қиролича»ларидан бирининг чекка туманда, тумонат одам қаршисида қўшиқ куйлагани видеоси тарқалди. Одамнинг кўплигидан танга отсангиз ерга тушмайди. ...

Қирғизистон аҳолиси 6,7 миллион кишига етди

Қирғизистон аҳолиси 6 миллион 735 минг кишига етди. Бу 2021-йил 1-ноябридаги кўрсатгич, дея хабар беради Қирғизистон Миллий статистика қўмитаси.   Расмий маълумотларга ...

Мени тожик халқини, миллатини ёмон кӯрадиган, уларнинг ривожланишини кӯролмайдиганлар тоифасига киритиб, миллатчиликда айблаётган қадрли дӯстларим, ассалому алейкум!

Мен миллатчи эмасман, аксинча қадимий ва кӯҳна тамаддун маскани бўлмиш Туронзаминда азалдан бир дарёдан сув ичиб, қӯни-қӯшни, қуда-анда бӯлиб яшаб келаётган, илдизи бақувват, ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400