Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасида содир бўлган отишмада икки киши ҳалок бўлди

Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасида юз берган қуролли тўқнашувда икки киши ҳалок бўлди. Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара хизмати хабарига кўра, воқеа 5-апрель куни кечқурун содир бўлган.
Ҳалок бўлганлардан бири 37 ёшда, иккинчиси эса 31 ёшда бўлган. Улар Ўзбекистонда туғилиб ўсгани, 2012-йилда Қирғизистон фуқаролигини олгани ва Ўзбекистон паспортини сақлаб юргани айтилмоқда.
Қирғизистон томони Ўзбекистон ҳарбийларининг маълумотига таяниб, Жалолобод вилоятининг Ахси туманидаги Дейрес қишлоғида бир неча қирғиз фуқаролари отда Ўзбекистон ҳудудига контрабанда йўли билан товарлар олиб киришга уринган ва қўшни давлат ҳудудига 500 метр масофада кириб келганини аниқлашган. Ўзбекистон давлат чегарачиларининг тўхташ ҳақидаги талабига бўйсунмагани , қўлга олиш вақтида жанжал келиб чиққанини маълум қилишди.
“Ўзбек чегарачилари ўз ҳаёти ва соғлиғини сақлаб қолиш учун қурол ишлатган, икки нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлган. Қолганлари Қирғизистонга қочишга муваффақ бўлган”, — дея хабар қилди Қирғизистон Чегара хизмати.
Ўзбекистон чегарачилари қиймати 20 минг доллардан ортиқ бўлган товарларни ноқонуний олиб ўтишга ҳаракат бўлганини айтишди.
Воқеа жойида икки давлат чегара хизмати вакиллари учрашиб, вазиятни муҳокама қилган. Натижада, ҳар бир томон ўз суриштирувини ўтказадиган бўлди.
Жалолобод вилояти маъмуриятининг маълум қилишича, жасадлар Қирғизистонга маданий назорат пункти орқали олиб келинди.
Ўзбекистон томони ҳозирча бу борада расмий маълумот бермаган.
Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда валюта олиб кириш ва олиб чиқиш тартиби соддалаштирилди

Жисмоний шахслар томонидан эквиваленти 2 000 АҚШ долларига тенг ёки ундан ошмайдиган миқдордаги нақд хорижий валютани Ўзбекистонга олиб кириш ёки Ўзбекистондан олиб чиқиб ...

Фуқаролиги йўқ шахслар ҳасрати оламни тутмоқда, шавкат мирзиёевнинг парвои фалак

Ҳар сафар Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчихонасига борганимда  Ўзбекистон ҳукуматининг адолатсизликларидан, миллат тақдирига бефарқлигидан, миллат шаънини таҳқирлашидан, ...

Германия ўзбекистонга тиббиётни ривожлантириш учун 120 млн евродан кўпроқ маблағ ажратади 

Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер Ўзбекистонга 2 кунлик ташрифи давомида Ўзбекистон ҳукуматини ислоҳотлар йўлини давом эттиришга чақирди. Бу ҳақда DW немис нашрига ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400