Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши бўйича музокаралар давом этмоқда

Қирғизистон Парламенти қўмитасининг 12-апрель куни бўлиб ўтган йиғилишида транспорт ва коммуникациялар вазири ўринбосари Таабалди Тиллаев депутатнинг Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши лойиҳаси бўйича саволига жавоб берди. Ҳозирда уч томонлама музокаралар давом этаётганини, аниқлик киритилиши керак бўлган масалалар борлигини айтди.

“Ким қуради, қайси томондан қуради ва нархи борасида жуда кўп музокаралар олиб борилмоқда. Бундан ташқари йўлнинг кенглиги билан боғлиқ муаммолар ҳам бор. Қўшни давлатлар билан келишиб олишимиз керак”, — деди Тиллаев.

Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўлини қуриш ташаббуси 2000-йиллар бошида бошланган, бироқ амалга ошмаган. Февраль ойида Қирғизистон президенти Садир Жапаров Пекинда Хитой раҳбари Си Цзинпин билан учрашиб, темир йўлнинг қурилиши ҳақида сўз бўлган эди.

Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўлининг тўртта йўналиши бўйича вариантлар мавжуд. Қирғизистон темир йўлни От-Боши туманидаги Тўруғарт довони орқали ўтказиб, Фарғона тоғлари ажратиб турган Қирғизистонни бир-биридан боғлашни истайди. Хитой ва Ўзбекистон Иркештом довони орқали қисқароқ темир йўл ўтказишни истайди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Оқариши қийин бўлган доғлар…коррупцияни енгиш учун яна қанча раҳбарларни қамоққа тиқиш керак?

Кўпгина ривожланаётган давлатларда амалдорлар ўз мақомидан фойдаланиб, давлат бюжети ҳисобига бойишни кўзлайдилар. Бу нарса Ўзбекистонда яхши йўлга қўйилганга ўхшайди. ...

Синовларда тобланаётган қаҳрамон

Бугун "Бирдамлик" Халқ демократик партиясининг Ўзбекистондаги раҳбари, таниқли сиёсатчи Қаҳрамон Маҳмуднинг таваллуд айёми! Қаҳрамон Маҳмудни ушбу қутлуғ сана билан ...

Ўзбекистон банкларида одамлар сумкаларда пул билан навбатда турибди

Ўзбекистондаги банкларда одамлар сумкалар билан навбатда тургани айтилмоқда. Хабарингиз бор кеча, 20 августдан банклар аҳолига доллар сота бошлади. Шундан сўнг бугун ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400