70 ёшли Шаҳбоз Шариф Покистоннинг янги бош вазири бўлди

Покистоннинг янги бош вазири Шаҳбоз Шариф бўлди. Унинг номзоди якшанба куни мухолифат партиялари томонидан илгари сурилган эди.

Парламентдаги овоз беришда Шаҳбоз Шарифни 342 депутатдан 174 нафари қўллаб-қувватлади. Натижада у Покистон тарихидаги 23-бош вазирга айланди.

Шаҳбоз Шариф Покистон мусулмонлар лигаси партиясининг етакчиси. Ҳозир у 70 ёшда. У Покистоннинг уч карра бош вазири бўлган Навоз Шарифнинг укасидир.

 Якшанба куни Покистон парламенти лавозимидан четлатилган Бош вазир Имрон Хонга ишончсизлик билдириш лойиҳасини қабул қилди.

Имрон Хон тарафдорлари 11-апрель куни пойтахт Исломободда норозилик намойишларини ўтказди.

Имрон Хон ўзига бўлган ишончсизликни сиёсий фитна деб баҳолаб, бунда Қўшма Штатларнинг қўли борлигини айтди. Мутахассисларнинг айтишича, Имрон Хон яқинда Хитой ва Россия билан стратегик ҳамкорлик қилишни режалаштириб келмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Пайариқ шаҳрида “аллоҳ” деган ёзуви бор қўзичоқ туғилди

Пайариқ шаҳридаги “Мустақиллик” МФЙда яшовчи Суннат Мардонов хонадонида қўзичоқ туғилди , деб ёзади «Zarnews».   Фото:«Zarnews» Унинг бир томонида “Аллоҳ” деб ёзилган. Туман ...

Туркия аҳолиси 84 миллион 680 мингдан ошди

Туркия аҳолиси 2021-йилда ўтган 2020-йилга нисбатан 1 миллион 65 минг 911 кишига ортиб, 84 миллион 680 минг 273 кишига етди. Туркия Статистика ташкилоти "Манзилга асосланган ...

Қишлоқ одамларида қўл теримидан воз кечишга умид уйғонмоқда

Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманида замонавий пахта териш машиналари синовдан ўтказилаётган экан. Буни эшитган қишлоқ одамларида энди қўл теримидан воз кечарканмиз, деган ...