Ўзбекистонда ёзув ислоҳотини ўтказиш давлат ғазнасига қанчага тушади?

Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини ислоҳ қилиш бўйича ишчи гуруҳнинг хулосалари эълон қилинди. Унга кўра, тўртта ҳарф ўзгарди (Óó, Ǵǵ, Şş, Çç), “Ц” товушини ифодаловчи янги “С” ҳарфи пайдо бўлди, “Ng” ҳарф бирикмаси чиқариб ташланди.

Хўш, мамлакат бўйлаб ўтказиладиган ёзув ислоҳоти неча босқичдан иборат бўлади ва уни амалга ошириш учун давлат ғазнасидан қанча пул ажратилади?

Ахир тасаввур қилинг: барча ҳужжатлар, паспортлар, гувоҳномалар, муҳр ва штамплар, корхоналарнинг бланкалари, маркетинг материаллари, рекламалар… энг асосийси, китоблар ва дарсликлар – алифбонинг сўнгги тасдиқланган шакли қоидаларига биноан қайтадан ўзгартириб чиқилиши керак!

Ёзув ислоҳоти учун ажратиладиган маблағда фақатгина давлат сектори кўзда тутиладими?

Хусусий сектор барча ишларни ўз чўнтагидан қилишига тўғри келадими? Балки уларнинг харажатлари икки, балки ўн баробарга ошиши мумкиндир?

Ҳаммаси ҳукуматнинг талабига боғлиқ.

Шунингдек, матнни янги имлодаги лотин ёзувига ўгириш учун мўлжалланган компютер дастурини яратиш, ўрта таълим ўқитувчиларининг янгиланган лотин ёзуви кўникмаларини ошириш ҳам ўз-ўзидан бўлмайди, бунинг учун катта маблағ керак.

Масалан, Қозоғистон лотин ёзувига ўтиш учун умумий ҳисобда 664 миллион АҚШ доллари ажратган. Ушбу маблағнинг деярли 90 фоизи таълим дастурлари доирасида лотин ёзуви асосидаги дарсликлар ва китоблар чоп этишга сарфланиши кўзда тутилган. Лотинлаштириш дастури 2025 йилга қадар амалга оширилади.

Барбара Келнер-Хейнкел:
турк тиллари ва тарихи мутахассиси (Германия)

“Туркия узоқ вақтдан бери тил ва қонунчилик тизимини замонавийлаштириш орқали йирик иқтисодий кучга айланишнинг тимсоли бўлиб келмоқда.

Туркиянинг лотин ёзувига ўтиши қисқа вақтда амалга оширилиб, ўша пайтда жуда кам турклар ўқиш ва ёзишни билар эди: Отатуркка мамлакатни Европа ва АҚШ билан тенг даражага олиб чиқиш йўлида имкон қадар кўп саводли одамлар зарур эди ва янги ёзувга ўтиш ушбу мақсадда амалга оширилган ислоҳотлардан бири бўлди”.

PS. Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини ислоҳ қилиш бўйича ишчи гуруҳнинг хулоса ҳали Қонунчилик палатаси томонидан тасдиқланиши керак.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Шаҳарда итларга вовуллаш тақиқланди

Франция шимолидаги Фёкер шаҳри мери маҳаллий итларга баланд овозда вовуллашни тақиқлади. Бу ҳақда «Лига Новости»га таяниб “Дарё” нашри ёзмоқда. Иллюстратив фото   Бу ...

Марказий банк 100 минг сўмлик банкнотнинг муомалага чиқарилишини тасдиқлади

Кеча, 10 январь куни қатор хорижий интернет нашрларда Ўзбекистон Марказий банки яқин вақт ичида 100 минг сўмлик янги банкнотларни муомалага чиқариши ҳақидаги хабарлар чоп ...

Фарҳод эрманов хоразмликлар билан бамаслаҳат иш қилишга ваъда берди

Президент танқиди ва талабидан сўнг Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов ҳам жамоатчиликка юзланиб, йўл қўйилган хато-камчиликлари учун узр сўради. У Урганч туманидаги ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400