Қирғиз-тожик чегарасида отишма бўлиб, жароҳатланганлар борлиги айтилмоқда

Қирғизистон Давлат чегара хизматининг маълум қилишича, 12-апрель куни Лайлак туманидаги Мақсат қишлоғи яқинида қирғиз ва тожик чегарачилари ўртасида содир бўлган отишмада бир тожик чегарачиси яраланган.

“Лайлак туманининг Селхона ҳудудида Тожикистон давлат чегарачилари Қирғизистон ҳудудига 20 метр ичкарига кириб келган”, — дейилади хабарда.

“Улар чегарани кесиб ўтмаслик ҳақидаги огоҳлантиришга қулоқ солишмади. Қирғизистон чегарачилари ҳавога огоҳлантирувчи ўқ узди. Бунга жавобан тожик чегарачилари қирғиз аскарларига қарата ўт очди”, – дейилади қирғиз чегара хизмати хабарида.

Тожикистон томони воқеа юзасидан изоҳ бермади.

Икки томонлама музокаралардан сўнг отишма тўхтатилди. Вазиятни барқарор сақлаш ва вазиятни кескинлаштирмаслик юзасидан музокаралар олиб борилмоқда, дейилади Қирғизистон давлат чегара хизмати хабарида.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Шавкат мирзиёевнинг душанбега ташрифи кутилмоқда

6 январь куни Тошкент вилояти халқ депутатлари кенгаши сессиясида нутқ сўзлаган президент Тожикистонга расмий сафар қилиш учун тайёргарлик кўраётганини маълум қилди. Ташриф ...

Қўқонлик қўрбошилар рўйхати

Қўқонлик қўрбошилар рўйхати: Абдуқаҳҳор –Қўқон Акбарбек - Қўқон Авлиёхон Махсум - Қўқон Асқар Полвон -  Қўқон Вали Ботир - Қўқон Дадабой Мингбоши  - Қўқон Ёрмат Махсум -  ...

Бишкекда туғилган тўрт эгизакга сооронбай, арууке, айчолпон, акбермет исмлари қўйилди

Бишкекде  туғилган тўрт эгизакларга, 3-апрелда туғилгани ҳақидаги гувоҳнома берилди. Чақалоқларнинг ота-онаси фарзандларига Сооронбай, Арууке, Айчолпон, Акбермет деган ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400