Шавкат Мирзиёевнинг Душанбега ташрифи кутилмоқда

6 январь куни Тошкент вилояти халқ депутатлари кенгаши сессиясида нутқ сўзлаган президент Тожикистонга расмий сафар қилиш учун тайёргарлик кўраётганини маълум қилди. Ташриф давомида йирик ва муҳим икки томонлама битимлар имзоланиши кутилмоқда.

Президент Бош вазир Абдулла Арипов шу масалада Тожикистонга сафар қилишини маълум қилди.

Бироқ, Шавкат Мирзиёев ташриф кунини ошкор қилмади. Авалроқ Душанбе Ўзбекистон раҳбарининг расмий ташрифи 2018 йилнинг бошида бўлиб ўтиши мумкинлигини хабар қилган.

“Тожикистонга сафарга тайёргарлик қилиб келади Абдулла Нигматович, биз катта-катта шартномаларга қўл қўйиб, темир йўл ҳам очилади Тожикистон билан, электр узатиш линияларини ҳам очишга келишдик…”, ғ дея таъкидлади президент.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон барча қўшни давлатлар билан қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш йўлидан бораётганини яна бир бор тасдиқлади. “Қўшни билан яхши бўлмаганни, ҳеч ким ҳеч қачон кечирмайди. Биз шу ишни қилаяпмиз. Лекин осон эмас, 20 йиллик музни эритиш”, – деди Ўзбекистон президенти.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Балиқчи туманида уйи бузилаётган аёллар очлик эълон қилди

Балиқчи туманидан уйи компенсациясиз бузилаётган аёллар кўчага очлик эълон қилиб чиқди. Уларнинг айтишига қараганда, туман ҳокимлиги бир йилдан бери бузилган уйлар учун ...

Ўзбекистонда янги байрам пайдо бўлиши мумкинлиги айтилмоқда

Ўзбекистонда янги байрам – "Ота-оналар” куни жорий этилиши мумкин. Бу ҳақда Mening Fikrim порталида петиция жойлаштирилди. Мурожаат муаллифининг фикрига кўра, ўзбек халқида ...

Жиззахда судя ёрдамчиси пора билан қўлга тушди

Янгиобод туман судида судья ёрдамчиси вазифасида ишловчи Ш.Ж. Зомин тумани маъмурий судидаги танишлари орқали маъмурий суд қарори билан бир йилу саккиз ойга муайян ҳуқуқдан ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400