Янгиобод туман судида судья ёрдамчиси вазифасида ишловчи Ш.Ж. Зомин тумани маъмурий судидаги танишлари орқали маъмурий суд қарори билан бир йилу саккиз ойга муайян ҳуқуқдан маҳрум қилинган И.Ў.нинг ҳайдовчилик гувоҳномаси ва талонини қайтариб бериш эвазига унинг қайнисинглиси Д.Ж.дан бир миллион сўм талаб қилади. Бу ҳақда Sangzor.uz сайтига Жиззахдаги ҳуқуқни мухофазақилувчи органлар хабар беришди.
Судья ёрдамчиси вазифасида ишловчи Ш.Ж. Д.Ж.дан талаб қилинган маблағнинг
400 000 минг сўмини 2018 йилнинг сентябрь ойи охирларида олади.
Бу ноқонуний эканлигини тушиниб етган Д.Ж. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Давлат хавфсизлик хизматининг Зомин туман бўлимига ариза билан мурожаатқилади.
Ҳуқуқни мухофаза қилувчи органларнинг тезкор ҳаракати натижасида 2018 йил 6 октябрь куни тунги соат 20.30 ларда Зомин туманининг “Лайлак уя” ҚФЙ ҳудудида кимёвий ишлов берилган 600000 минг сўм пулни Ш.Ж. пора сифатида олаётган пайтда қўлга олинди.
Ш.Ж.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168 ва 28, 211-моддаларининг 1-қисмлари билан жиноят иши қўзғатилган.