Медведев Финляндия ва Швеция НАТОга қўшилса, оқибати ёмон бўлишидан огоҳлантирди

Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Финляндия ва Швеция НАТОга қўшилса, “Болтиқбўйининг ядро қуролидан холи ҳудуд деган мақоми тўғрисидаги гап бўлиши мумкин эмас”, деди. Бу ҳақда собиқ президент 14-апрель куни Телеграм каналида ёзди.

Унинг сўзларига кўра, “Россиянинг расман рўйхатга олинган душманлари сони ортади”, шунинг учун мамлакат Финляндия кўрфазидаги қўшинларини кучайтириши ва қўшимча бўлинмаларни жойлаштиришига тўғри келади.

Россия расмийлари шу кунгача икки давлатнинг иттифоққа қўшилиш эҳтимолига салбий муносабат билдирган бўлса-да, Медведев биринчи бўлиб Москванинг аниқ қадамларини тилга олди.

 Бир кун аввал Финляндия Бош вазири Санна Марин Хельсинки «яқин ҳафталарда» НАТОга аъзо бўлиш чораларини кўриши мумкинлигини маълум қилган эди. Швеция Бош вазири Магдалена Андерссон Россиянинг ҳужумидан кейин Украинада катта сиёсий ўзгаришлар кутилаётганини, хавфсизликнинг ҳозирги ҳолати муҳокама қилинишини таъкидлади. Аввалроқ Швеция альянсга қўшилиш имкониятини кўриб чиқаётгани хабар қилинган эди.

Россиянинг Украинага бостириб кириши ортидан ҳарбий блокларга қўшилмаслик сиёсатини олиб бораётган икки давлатда жамоатчилик фикри кескин ўзгарди, кўпчилик НАТОга аъзо бўлишни қўллаб-қувватлай бошлади.

Баъзи маълумотларга кўра, Хельсинки ва Стокгольм шу йилнинг ёз ойида ариза топшириши мумкин.

Россия билан 1340 километрлик чегарадош бўлган Финляндия қонунчилари ҳафта охирида НАТОга қўшилиш масаласини махсус ҳисобот эълон қилинганидан сўнг муҳокама қилмоқчи.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қисқа муддатда атамбаевнинг сочлари оқариб кетди – оав

Арашан қишлоғига Ҳайит намозига ташриф буюрган Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев ўйчан эди. Камига, сочлари оқариб кетганди (more…)

Ўзбекистон яна 22 давлат фуқаролари учун визаларни бекор қилишни режалаштирмоқда

Ўзбекистон яна 22 давлат фуқаролари учун визасиз режим жорий этишни режалаштирмоқда. Тегишли ҳужжат лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасида муҳокама қилинмоқда Бу ҳақда Туризмни ...

Россия армияси 26 900 аскаридан айрилди

Украина Бош штабининг маълум қилишича, Россия армияси сўнгги 24 соат ичида яна 250 аскаридан айрилиб, урушда ҳалок бўлган рус аскарларининг умумий сони 26 900 нафарга етган. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400