Ҳиндистоннинг Махараштра штатидаги масжидларда азон овози ўчирилди.
Минтақадаги 900 дан ортиқ масжидда ҳиндуларнинг норозилигидан сўнг азон овозини пасайтиришга қарор қилди.
Мумбайда мусулмонлар бу қарорга қарши кўчаларда азон айтиш орқали муносабат билдиришган.
Махараштрада 10 миллион мусулмон истиқомат қилади.
Тахминан 1,5 миллиард аҳолига эга Ҳиндистонда 200 миллион мусулмонлар яшайди.
Мамлакатнинг Карнатака штатида ўтган ой мактабларда рўмол ўраш тақиқланган, штат бўйлаб муҳокамалар ва оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтган.