«Россия катталарни ҳам, болаларни ҳам зўрлик билан олиб чиқиб кетмоқда. Бу Россиянинг энг даҳшатли уруш жиноятларидан биридир. Россия уруш бошлангандан бери етимхоналардаги ва ота-онасидан маҳрум бўлган жами 200 мингдан ортиқ украиналик болаларни ўғирлади», – деди Зеленский.
Россия бу болаларни олиб, чекка ҳудудларга жойлаштирганини айтган Владимир Зеленский: «Ушбу жиноий сиёсатдан мақсад нафақат одамларни ўғирлаш, балки ўғирлаган одамларга Украинани унуттириш ва уларнинг қайтишига йўл қўймасликдир» деди.
Зеленский бир томондан: «Босқинчиларнинг ҳужумлари натижасида уруш бошидан бери 689 бола яраланди. Бу рақам фақат аниқлаганларимиз. Ҳозирда ишғол қилинган ҳудудлардан барча маълумотларни олганимиз йўқ», – деди.