Россия Калининградга юкларни ўтказмаётгани учун Литвани айблади

Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев Калининграддаги йиғилишда юкларни ўтказмаётгани учун Литвага норозилик билдириб, улар ҳам «жавоб чоралари»га дуч келишидан огоҳлантирди.

Патрушев тегишли чоралар кўрилаётганини, агар тез орада жорий этилса, Литва халқи учун жиддий хавф туғдиришини “Интерфакс” ахборот агентлигига маълум қилди. Котиб Литва ҳукуматининг ҳаракатларини Ғарб буюрган “қамал” деб атади.

Бу орада Россия ташқи ишлар вазирлиги ҳам Европа Иттифоқининг Москвадаги элчисини чақиртириб, Литванинг Калининград анклавига юкларни ўзказмаганига норозилик билдирди.

Калининград вилояти Литва билан Польша ўртасида жойлашган бўлиб, амалда Россиянинг асосий ҳудудига боғлиқ бўлмаган эксклав ҳисобланади. 20-июндан бошлаб Литва бу ҳудудга темир йўл орқали юк ўтказишни тақиқлаб қўйган.

Литва ҳукумати ўзининг қарорини Москванинг Украинага ҳужумига боғлиқ Европа Иттифоқининг ва бошқа мамлакатларнинг Россияга қарши бошқа санкцияларни амалга ошириш ҳаракати сифатида баҳолаган. Литва Бош вазири Ингрида Шимоните 21-июндаги баёнотида бу қамал эмаслигини айтди.

«Мен яна бир бор таъкидлаб қўймоқчиман, Калининградни ҳеч ким қамал қилмаяпти. Шу ҳафта охирида фақат айрим товарларга нисбатан санкциялар кучга кирди. Хусусан, қора металларни ташиш тақиқланади. Озиқ-овқат, дори-дармон ва бошқа гуманитар товарларга ҳеч қандай чекловлар йўқ», деди Ингрида Шимоните.

Россияга қарши Ғарб мамлакатларининг санкциялари 2014-йилда Украинанинг Қрим ярим оролини аннексия қилганидан кейин бошланган. 2022-йилнинг бошида Украинага бостириб киришдан кейин Москвага қарши санкциялар кескин ошган эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Россияда ан-2 самолёти ҳалокатга учради

Россиянинг Камчатка вилоятида Ан-2 самолёти ҳалокатга учради, деб хабар беради “ТАСС” агентлиги. Дастлабки маълумотларга кўра, Ан-2 Камчатканинг Коряки қишлоғи яқинида ...

​россия шакарининг ўзбекистонга импорти учун алоҳида квота сўралмоқда

Россия Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Сергей Левин РФ Ўзбекистонга ҳар йили 750 минг тонна шакар етказиб бераётгани, аммо жорий йилда бу кўрсаткич кескин тушиб кетганига ...

Лавров: ғарб исталган вақтда истаганини сотиб кетиши мумкин

Ғарб исталган вақтда истаганини сотиши мумкин. Бу фикрни Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бугун бўлиб ўтган матбуот анжуманида билдирди. “Россия бундан кейин асосий ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400