Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистондаги вазият юзасидан баёнот берди

Қозоғистон Ўзбекистондаги сўнгги воқеалар юзасидан баёнот берди, деб хабар қилади ҚР ТИВ матбуот хизмати.

“Ўзбекистон Қозоғистон учун қардош давлат, ишончли иттифоқчи ва стратегик шерикдир. Шунинг учун Қозоғистон Ўзбекистон Республикасида содир бўлган сўнгги воқеаларни хавотир билан қабул қилди.

Биз Ўзбекистон раҳбариятининг Қорақалпоғистон Республикасидаги вазиятни барқарорлаштиришга қаратилган қарорларини олқишлаймиз ва қўллаб-қувватлаймиз. Ғоят муҳим сиёсий воқеа – Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича референдум арафасида қардош Ўзбекистонда тинчлик ва осойишталик қарор топишига ишончимиз комил.

“Қозоғистон Ўзбекистон билан 1998-йилнинг 31-октябридаги Абадий дўстлик тўғрисидаги шартнома, 2013-йилнинг 14-июнидаги Стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома ва 2021-йилнинг 6-декабирдаги Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги декларация руҳидаги кўп тармоқли ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қатъийдир ”, – дейилади расмий баёнотда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкент вилоятида электр энергия истеъмолини ҳисоблашни автоматлаштириш бошланди

Тошкент вилоятида электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш ишлари бошланди. Жумладан, Ангрен шаҳри ҳудудидаги ...

Uzcard ҳамон ишламаяпти. миллионлаб ўзбекистонликлар харид қобилиятидан маҳрумлигича қолмоқда

16 сентябрь, соат 12:30 ҳолатига кўра, UzCard банклараро тўлов тизими ишдан чиққанлигича қолмоқда. Тизим серверларида 15 сентябрь куни соат 18:52да жиддий хато юзага келганди ...

Орол денгизидаги тикланиш оролида ҳайвонларда бактериологик қуроллар синалган

АиФ газетаси Орол денгизи ўртасида жойлашган Тикланиш оролида қарийб ярим аср давомида тажриба ҳайвонлари – итлар, маймунлар, қўй ва отларда бактериологик қуроллар синаб ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400