Нукусдаги тартибсизликда 18 киши ҳалок бўлди

1-2 июль кунлари Қорақалпоғистон маркази Нукус шаҳридаги тартибсизликларда 18 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси томонидан 4-июлда бўлиб ўтган брифингда маълум қилинди. Маълумотларга кўра, 243 киши жароҳат олган. Улардан 38 нафари ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларидир. Айни пайтда шифохонада юзга яқин одам бор, улардан баъзиларининг аҳволи оғир.

Миллий гвардиянинг ахборот хизматининг раҳбари Даврон Жуманазаров 1-2 июль кунлари 516 киши ҳибсга олинганини маълум қилди.

Айрим маълумотларга кўра, намойишчиларни куч билан тарқатиш чоғида мингдан ортиқ одам яраланган. Аввалроқ Ўзбекистон президенти тинч аҳоли ва хавфсизлик кучлари орасида қурбонлар борлигини айтган эди.

Қорақалпоғистонда норозиликларнинг бошланишига Конституциянинг янги таҳрири жамоатчилик муҳокамасига қўйилиши сабаб бўлди.

Амалдаги Конституцияда Қорақалпоғистон Ўзбекистон таркибидаги «суверен республика» сифатида тасвирланган. Унинг суверенитети Ўзбекистон томонидан ҳимоя қилинади, деб ёзилган. Бироқ янги таклиф этилаётган конституциявий тузатишлар лойиҳасидан бу тавсифлар олинган.

1-июлда республика маркази Нукус шаҳрида минглаб одамлар иштирокида ушбу ўзгаришларга қарши оммавий акция бўлиб ўтди. Ижтимоий тармоқларда Қорақалпоғистоннинг бошқа ҳудудларида ҳам норозилик намойишлари ўтказилгани маълум бўлиб, видеолавҳалар эълон қилинди. Уларнинг айримларида намойишчилар куч билан тарқатилганини кўриш мумкин. Айрим лавҳаларда хавфсизлик кучлари томонидан қурол қўллангани ҳам кўрсатилган. Бироқ, бу кадрларнинг қанчалик реал эканлигини тасдиқлашнинг иложи йўқ. Нукусда интернет ўчирилган.

Мирзиёев 2-июль куни Қорақалпоғистон Республикаси маркази Нукус шаҳрига ташриф буюриб, маҳаллий депутатлар билан учрашди. У Қорақалпоғистоннинг суверен мақомини ўзгаришсиз қолдиришни таклиф қилди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Таиландда ўзбекистонлик икки аёл ўғирлида айбланиб ҳибсга олинди

Таиланд полицияси покистонлик эркакнинг 21 минг бат (670 доллар) пули, смартфон ва банк картасини ўғирлаб кетган ўзбекистонлик икки нафар аёлни ҳибсга олди. Бу ҳақда The ...

Ўзбекистонда гейни ваҳшийларча калтаклаганликда айбланиб беш киши қўлга олинди (видео)

Ички ишлар органлари томонидан Фарғона вилоятида яшовчи фуқаронинг шаъни, қадр-қимматини поймол қилганликда ва ушбу ҳолат тасвирланган видеороликни Интернет тармоғи орқали ...

Тошкентда ўзини расмга олаётган қиз учинчи қаватдан тушиб кетди

2019 йил 9 февраль куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида яшовчи, 14 ёшли ўрта мактаб ўқувчиси Ф.Т. (қиз) 3-қаватда жойлашган уйининг дераза ойнаси олдида мобиль телефони ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400