Финляндия ва Швеция НАТОга аъзо бўлиш тўғрисидаги протоколни имзолади

Финляндия ва Швеция ташқи ишлар вазирлари 5-июлда ҳарбий альянснинг Брюсселдаги бош идорасида протоколни имзоладилар.

Энди бу ҳужжат НАТОга аъзо 30 давлат томонидан ратификация қилиниши керак.

«32 давлат билан биз янада кучлироқ бўламиз. Сўнгги ўн йил ичида хавфсизлик майдонидаги энг катта инқирозга дуч келган бир пайтда халқимиз янада хавфсизроқ бўлади», – деди Столтенберг.

Швеция ва Финляндиянинг тарихий қадами Россиянинг Украинага ҳужум қилган вақтда қўйилди. Альянснинг ҳар бир аъзоси ҳужжатни ратификация қилиши учун бир неча ой вақт кетиши мумкин.

Дастлаб НАТОнинг яна бир аъзоси Туркия бу икки давлатнинг иттифоққа қўшилишига қарши чиққан. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Хельсинки ва Стокгольмни курд жангчиларига бошпана беришда айблаб, уларни Анқарага қайтаришни талаб қилган.

Бир қатор музокаралардан сўнг Эрдўған, агар маълум ваъдалар бажарилмаса, аъзоликка вето қўйиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Қандай ваъдалар берилгани ошкора эълон қилинмади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Шимолий корея донбассдаги сепаратистик тузилмаларнинг мустақиллигини тан олди

Шимолий Корея Украинанинг икки вилояти ҳудудидаги ўзларини-ўзлари «Донецк халқ республикаси» ва «Луганск халқ республикаси» деб номланган сепаратистик тузилмаларни мустақил ...

Россия 40 нафар немис дипломатини чиқариб юборишини эълон қилди

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Германиянинг россиялик дипломатларни чиқариб юборишига жавобан 40 нафар немис дипломатини чиқариб юборишини маълум қилди. Бу ҳақдаги маълумот ...

Россиянинг тожикистондаги ҳарбий базасига 70 дан ортиқ янги ҳарбий техника етказилади

Бу йил Россиянинг Тожикистондаги 201-ҳарбий базасига 70 дан ортиқ янги ҳарбий техника етказилади. Бу ҳақда Россия Марказий ҳарбий округи қўмондони Александр Лапин маълум ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400