Туркманистонда давлат харажатлари камайтирилади

Туркманистонда давлат харажатлари камайтирилади

Табиий газ экспорти ҳажми камайгани сабабли, Туркманистон ҳукумати давлат харажатларини камайтиришга мажбур бўлмоқда. Бу ҳақда Туркманистон иқтисодий ривожланиши вазирлигидаги манбага асосланиб, 12news.uz хабар берган.

Манбанинг таъкидлашича, жорий йилда Туркманистон газининг йирик хорижий харидори сотиб оладиган одатдаги 10 млрд кубометр газни 4 млрд кубометргача камайтирмоқда.

Газ экспортидан келадиган даромаднинг камайиб кетиши сабабли куни-кеча Туркманистон президенти Гурбангули Бердимухамедов давлат харажатларининг умуммиллий даражада камайтирилишини эълон қилди ҳамда амалдорларга бу йилда қурилиши режалаштирилган давлат объектлари рўйхатини бошқатдан кўриб чиқишни буюрди, деб хабар берган “Олтин аср” телеканали.

Маълумот учун, «Газпром» компанияси бошқарув раиси ўринбосари Александр Медведев Туркманистондан олинадиган газ ҳажми 10 млрд кубометрдан 4 млрд кубометргача камайтирилганини маълум қилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ёқилғи-энергетика ресурслари нархлари ўзгариши кутилмоқда

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика ресурсларига нархлар ва тарифларнинг ўзгариши тўғрисида”ги қарори ...

Пропандан метанга ўтказилаётган «заправка»лар: «ўзбекнефтгаз» тушунтириш беради

Айни пайтда республикамизда автотранспорт воситаларининг сиқилган табиий газга ўтказиш ҳисобига 7.780 минг тонна ва суюлтирилган газ ҳисобига 2.960 минг тонна автомобиль ...

Ўзбекистонда йил бошидан буён жиноятлар оқибатида 330,8 млрд сўм зарар етказилган

Прокуратура органлари томонидан 2019 йил 3 ойи давомида тергов қилинган жиноят ишлари бўйича жиноят оқибатида етказилган моддий зарарларни аниқлаш ва ундириш чоралари кўриб ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400