“Халқаро амнистия” ташкилоти Ўзбекистонга киришга уринмоқда, натижа йўқ

AIХалқаро Amnesty International ташкилотининг йиллик ҳисоботида Ўзбекистон минтақада энг ёпиқ давлат сифатида кўрсатилади. Ҳисоботда ёзилишича, қийноқлар бу давлатда мухолиф фикрга қарши кураш воситасидир.

Ташкилот инсон ҳуқуқларига доир йиллик ҳисоботида Ўзбекистондаги асосий муаммо сифатида қийноқларни келтиради. Жабр кўраётганларнинг асосий қисми ҳукумат томонидан терроризм ва экстремизда айбланаётганлар, мухолиф қарашдаги одамлардир.

“Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари оид муаммолар жуда кўп, аммо бу йилги ҳисоботимизда диққатни асосан қийноқларга қаратдик. Қийноқлар Ўзбекистонда мунтазам, қийноққа солганлар эса жазоланмайди. 2014 йилги вазият ҳам шуни кўрсатаяпти. Қийноққа қарши курашувчи механизмнинг ўзи йўқ. Аксинча, ҳукумат халқаро ташкилотларнинг бу борадаги ташаббусларига мунтазам қаршилик кўрсатади. Масалан, БМТнинг қийноқларга қарши мутахассиси Ўзбекистонга киролмаяпти. Ўзбекистон ҳукуматига қилган мурожаатларимиз ҳам натижасиз. Биз ҳукуматдан мамлакатга киришга, вазиятни яқиндан ўрганишга рухсат сўрадик, аммо натижа йўқ. Ўзбекистон минтақанинг энг ёпиқ давлатига айланмоқда”, – дейди Amnesty International ташкилотининг Европа ва Марказий Осиё бўйича директори ўринбосари Денис Кривошеев “Америка овози” билан суҳбатда.

Халқаро амнистия вакили Ғарб ва Ўзбекистон ўртасида давом этаётган инсон ҳуқуқлари бўйича мулоқотларга ишонқирамай қарайди. “Тўғри, албатта мулоқот бўлиши керак, аммо ҳозиргача бу борада бирор ижобий натижа кузатилмаяпти. Ўзбекистон аллақачон инсон ҳуқуқларини қўпол поймол этаётган давлат репутациясига эга. У билан халқаро миқёсда ҳамкорлик қилиб келаётган давлатлардан эса инсон ҳуқуқлари муаммосини кескинроқ қўйиш талаб этилади. Мабодо, Ўзбекистоннинг халқаро ҳамкорлари томонидан бу масала кўтарилаётган бўлса, демак етарли даражада эмас, чунки биз натижа кўрмаяпмиз”, – дейди Кривошеев.

Ҳуқуқ ташкилоти Ўзбекистонда мавжуд қийноқларни баратараф этишга қаратилган тавсияларни олға суради. Кривошеевнинг айтишича, Тошкент қийноқ аралашган ишларни қайта кўриб чиқиши керак. “Қийноқ қўлланганига доир барча шикоят-аризалар холис, адолатли ўрганилиши керак. Бундан ташқари, қийноқ воситасида қўлга киритилган далиллар туфайли қамоққа ташланганларнинг ишлари қайта кўриб чиқилиши керак. Одамни қийнаш, ўрта асрларга хос бундай усул орқали қамоққа ҳукм қилиш мумкин эмас”, – дейди Кривошеев.

Халқаро ташкилот ҳисоботида маҳбусларнинг оддий ҳуқуқлардан маҳрум қолаётганини қамоқдаги фаоллар Мурод Жўраев, Мирсобир Ҳамидқориев, шунингдек, ўтган йил қамоқдан чиқибоқ касалликдан вафот этган ҳуқуқ ҳимоячиси Абдурасул Худойназаровлар мисолида келтиради.

Малик Мансур
Америка овози

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ислоҳотларимизнинг ўзбек халқи учун кераклигини ўзбекистондаги бир туман мисолида исботлай оламиз

Кучли ғоя, кучли жамоа -- муваффақиятларимизнинг калити. Ислоҳотлар халқ манфаатига ишлаши учун ислоҳот режалари халқчил бўлиши керак! Ислоҳотлар режаси юқоридан пастга қараб ...

Путин украиналикларга россия паспортини олишни осонлаштирди

Россия президенти Владимир Путин Украинанинг барча фуқаролари учун Россия фуқаролигини олиш қоидаларини соддалаштирувчи фармонни имзолади. Ҳужжат мазмуни 11-июлда ҳукуматнинг ...

Ozodmikrofon: “биз, камбағаллар уйига президентни нега олиб келишмайди?

Садриддин Ашур/Озодлик Андижонлик Зумрадхон Исмоилхўжаеванинг айтишича, унинг уйи ёниб кетганига 5 йил бўлди. Андижон шаҳрар, Биринчи тор Пиллакаш кўчасининг 26- уйида ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400