Путин украиналикларга Россия паспортини олишни осонлаштирди

Россия президенти Владимир Путин Украинанинг барча фуқаролари учун Россия фуқаролигини олиш қоидаларини соддалаштирувчи фармонни имзолади. Ҳужжат мазмуни 11-июлда ҳукуматнинг махсус сайтида эълон қилинди.

Украинанинг икки вилояти ҳудудида ташкил этилган «Донецк халқ республикаси» ва «Луганск халқ республикаси» бўлгинчи тузилмаларининг аҳолисига Россия паспорти 2019-йилдан бошлаб имтиёзли шартларда берила бошлаган.

Путин жорий йилнинг 25-майидан бошлаб Украинанинг Херсон ва Запорожье вилоятлари аҳолисига Россия фуқаролигини имтиёзли шартларда олиш ҳуқуқини берувчи фармонни имзолаган эди. Ушбу ҳудудларда паспорт бериш маркази ташкил этилган.

Россия ҳужумидан сўнг Владимир Путин ва бошқа россиялик амалдорлар «Украина ҳудудларини босиб олиш» уларнинг мақсади эмаслигини қайта-қайта таъкидладилар. Шунга қарамай, рус аскарлари томонидан босиб олинган барча ҳудудларда москвапараст маъмуриятлар ташкил этилиб, минтақаларни Россия Федерацияси таркибига қўшилиши тарафдори бўлган раҳбарлар тайинланган. Бу ҳудудларга Россиянинг юқори мартабали мулозимлари ташриф буюриб, бу ҳудудлар «доимо Россия билан бирга бўлади» деб ваъда беришган.

Россия кучлари «махсус ҳарбий операция» баҳонасида 24-февралда Украинага бостириб кирди. Қарийб беш ой давом этган урушда ҳар икки томондан минглаб аскарлар ва тинч аҳоли ҳалок бўлди. БМТ маълумотларига кўра, Украинани 7 миллионга яқин одам тарк этган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Украинадаги уруш javelinнинг обрўсини оширди

Javelin - танкга қарши енгил ракета тизими. Украинадаги уруш Javelinнинг обрўсини оширди. Маълумотларга кўра, 100 та ракетадан 89 таси нишонга теккан. Бу шуни англатадики, ...

Австралия ва нидерландия россияни судга берди

Австралия ва Нидерландия 2014-йилда Донецк вилоятида MH17 самолетининг ҳалокати юзасидан Россияни судга берди. Бу ҳақда Австралия ташқи ишлар вазири Марис Пэйн маълум қилди. ...

Европа иттифоқи нукус воқеаларини мустақил ўрганишга чақирди

Европа Иттифоқи 4 июл куни эълон қилган баёнотида Қорақалпоғистонда инсонлар қурбон бўлган воқеаларни мустақил тергов қилишга чақирди. «Биз қурбонлар ва жароҳатланганлардан ...