Apple’нинг сотиш сири

apple-store“Apple” компанияси ўз магазинлари сотувчиларига “Apple Watch” ақлли соатларини қандай сотиш кераклиги бўйича тавсиялар берди. Компаниядагилар кўплаб кишилар бу соатларни сотиб олишга қарор қилишганини, уларга фақат ўзларига мос моделни танлашда ёрдам бериш керак деган фикрда.

“Apple” ўз сотувчиларига харидорларга керакли моделни танлашда ёрдам берадиган бир неча саволларни беришни тавсия этди. Масалан, сотувчи харидордан соатнинг қандай имкониятлари қизиқтираётганини, ундан нима мақсадда фойдаланишини ва ўзи учун оляптими ёки совғагами, шуларни сўраши мумкин.

“Apple” шунингдек, “Apple Watch” сотуви “iPhone”нинг янги моделларини сотиш учун ҳам имконият беришига умид қилмоқда. Харидорлардан уларнинг смартфонларида “iOS 8” ўрнатилганлиги, қандай иловалардан фойдаланишлари, саломатликни назорат қилувчи сервислар қизиқтиришини сўрашлари мумкин. Агар харидорнинг айфони бўлмаса ёки модели “Apple Watch”га мос келмайдиган бўлса, сотувчи унга янги смартфон сотиб олишни таклиф қилади.

“Apple Watch” уч хил вариантда турли нарх тоифаларида чиқарилади: алюминий корпусли спорт версияси, пўлат корпусли қимматроқ модели ва бир неча минг доллар пулни аямайдиганлар учун тилла соатлар.

“Apple” соатлари учун аксессуарлар сотиш ҳам бизнеснинг муҳим йўналишларидан бири сифатида қабул қилинмоқда. Компания сотувчилари ҳар бир харидор учун ўзига хос ёндашув асосида маҳсулот таклиф этади.

“Apple Watch” сотуви апрелдан бошланади. Дастлаб соатлар АҚШ, Германия, Буюк Британия, Франция ва Австралияда сотувга чиқади. Энг арзон модель 349 доллардан сотилади, энг қиммати эса миш-мишларга қараганда, 19999 доллар туради.

http://xabardor.uz/

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон билан савдо айланмаси энг юқори бўлган 10 та давлат

2019 йилнинг январь-июнь ойида экспорт қилинган товар ва хизматлар, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1 793, 5 млн. долларга кўпроқ экспорт қилинди, товар ва хизматлар ...

Ўзбекистонда тиланчилик қонун билан таъқиқланмоқда

Тиланчилик айримлар учун меҳнат қилмай даромад топиш манабига айланган. Фото:fergananews.com Статистик маълумотларга кўра, ички ишлар органлари томонидан биргина Тошкент ...

Ўзбекистонда бензин ишлаб чиқариш ҳажми пасайди

     Ўзбекистон 2013 йилнинг биринчи чорагида нефть ва газ конденсатини қазиб олиш ҳажмини ўтган йилнинг худди шу даврига нисбатан пасайтирди. Бу ҳақда, Давлат ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400