Москвада меҳнат муҳожирлари учун махсус база

fms-russiaРоссия Федерал миграция хизматининг Москвадаги бўлими меҳнат муҳожирларининг қонуний фаолиятини тартибга солувчи база ташкил қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Москва шаҳар Думасининг вакили Алексей Шапошников ўзининг фейскбуки орқали маълум қилган.

Хабарда у Россия Федерал миграция хизматининг Москва бўлими раҳбари Ольга Кириллова билан шу масала бўйича учрашув ўтказилгани ҳақида ёзган.

Шапошниковнинг айтишича, айни вақтда мамлакатда қонуний меҳнат муҳожирлари ноқонуний ишлайдиганларидан 10 баробар камни ташкил қилади. У қонуний фаолият кўрсатувчи меҳнат муҳожирларининг аксар қисми пойтахт ҳудудига тўғри келишини, Москвадаги кўрсаткичлар ўтган йилдагига қараганда 2 баробарга яхшиланганини қайд этган. Москвада 812 минг нафар хорижий меҳнат муҳожирларига махсус меҳнат патентлари берилган.

Бундан ташқари, Федерал миграция хизмати Москванинг чекка ҳудудларида яшовчи ва ишловчи меҳнат муҳожирларини назорат қилишни режалаштирмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“”ишонч рақами” ва “ягона портал” қуруқ гап ва қоғозбозликдан бошқа гап эмас экан”

"Бунга ўзим амин бўлдим. Салкам 9 ойдирки, Олмазор туманидаги Миллий банкка мурожаат қилиб келаяпман. 2016 йилнинг 18 ноябрида ўқишга тайёргарлик кўриш ва Россия ...

“стуллар йўқлиги сабабли конспектларни турган ҳолда ёзишга мажбурмиз”

  "Мен Андижон вилояти Бўз туманидаги Тиббиёт коллежида 2-курс талабасиман. Бизда ҳозир битирув имтиҳонлари ва амалиётга чиқиш жараёни бошланди. Яқинда амалиётга ...

Хуршида тиллаевани алдашдими ёки ўзи адашдими?

Хуршида Тиллаеванинг ЎзАда чиққан сўзлари: «Мен адашдим. Кимларнингдир гапига қулоқ солиб, видеомурожаат тайёрлаб, ‘Озодлик’ка юборибман. Аслида қилган бу ишим нотўғри экан» ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400