Лицензиясиз ҳайдовчилардан 4,4, млрд сўм ундирилди

ment

Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлигининг маълум қилишича, жорий йилинг биринчи чорагида автотранспорт соҳасида лицензиялашдан жами 9 млрд. 443 млн. сўмлик давлат божи ундирилди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10,9 фоизга кўпдир.

2015 йилнинг дастлабки уч ойида 9 та хўжалик субъектининг автотранспорт фаолияти текширилди ва ушбу корхоналарда лицензия талаблари ҳамда шартлари бузилиши ҳолатлари, жумладан лицензиясиз автотранспорт фаолиятидан даромад олингани ҳақидаги ҳолатлар аниқланди. Лицензиясиз автотранспорт фаолиятини амалга оширган хўжалик субъектларини текшириш материаллари тегишли чора кўриш учун солиқ органларига топширилди.

Шунингдек, йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати ва солиқ органлари билан ҳамкорликда йўлларда 1130 та қўшма рейдлар ўтказилди. Лицензиясиз фаолият кўрсатган 4372 та автотранспорт эгаларидан солиқ ва суд органлари орқали жами 4 млрд. 415 млн. сўм миқдорида молиявий жарималар ундирилди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Аудио: қирғизистонда ўтган сайлов марказий осиё давлатлари учун намунами?

https://www.youtube.com/watch?v=VKryitxWSeY&feature=youtu.be

Мирзиёев: “биз ислом динини ўрганишга шароит яратмадик”

Тошкентда Ислом академияси очиш ҳақида қарор чиқарган Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда шу вақтгача Ислом динини ўрганиш учун шароитлар бўлмаганини айтди. Нукусда қайта ...

Шаҳрисабзда сайёҳларга хизмат кўрсатадиган 18 объект қурилади

  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 февралдаги «Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида объектларни қуриш ва реконструкция қилишга доир комплекс ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400