Ўзбекистонлик 753 нафар хотин-қизлар Туркияга келин бўлди

Замона зайлими ёки юртимизни забт этган иқтисодий қийинчиликлар сабаблими, севги-муҳаббат тафтими ёки фаровон ҳаётга, ўзимизга нисбатан тўкин-сочин, бадавлат давлатда яшашга иштиёқмандлик ёинки ошуфталик боисими, ҳар не бўлган тақдирда ҳам ўзбек хотин-қизларининг чет элларга, жумладан, Туркия, Корея, Россия ва бошқа ривожланган давлатларга турмушга чиқиш ҳолатлари кейинги йилларда кўпайгани айни ҳақиқат.  

Туркия Статистика идораси маълумотига қараганда, ўтган 2016 йилда Туркияга 753 нафар ўзбекистонлик аёллар келин бўлган. Туркияга келин бўлган хорижликларнинг энг кўпи, яъни 6495 нафари сурияликлардир. Экспертлар буни Суриянинг Туркия билан қўшни экани, қолаверса, Туркияда бир неча миллион суриялик қочоқлар яшаётгани билан изоҳламоқдалар.

Hilol.uz.сайти тарқатган хабарга кўра, чет эллардан келин бўлиб тушган 22583 нафар келинлар рўйхатининг илк ўнталигида Германия (2644), Озарбайжон (2170), Россия (1445), Украина (1097), Қирғизистон (638), Грузия (595), Болгария (530) ва Қозоғистон (438) фуқаролари ҳам бор.

Сўнгги йилларда Кореяга турмушга чиқаётган ўзбекистонлик ҳотин-қизлар сони ошиб бораётгани ҳам сир эмас. Мамлакатимизда чоп этилаётган бир қатор реклама газеталарида бу ҳақида мунтазам рекламалар бериб борилаётгани Кореяга турмушга чиқувчилар сонини янада оширишга сезиларли даражада таъсир ўтказмоқда. Хулласи калом, бугунга келиб, остонадан унчалик узоқлашишни хуш кўрмаган момоларимизнинг удумига дарз кетаётир. Бизнинг назаримизда, иқтисодиётимизни ўнгламасдан, изга туширмасдан туриб, бу жараёнга барҳам бериш қийинлигича қолаверади.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда қарийб 350та давлат корхонасини тугатиш режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда 348та паст рентабелли ва фаолият кўрсатмаётган давлат унитар корхоналарини тугатиш режалаштирилган. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш бўйича агентлик эълон ...

9 йилдан бери бир хил ваъда. ичимлик суви билан таъминлаш шунчалик мушкулми?

  Фото: "Кун" Қашқадарё вилоятига уюштирилган сафар давомида турли мавзулар бўйича фуқаролар билан учрашдик. Маълумки, Кун.uz ижодий жамоаси сафари чоғида инсон ...

Фарғонадаги мактабда 1-синф ўқувчиларига полда дарс ўтилмоқда

«Дарё» нашри Фарғона шаҳридаги 24-сонли умумтаълим мактабининг 1-синф ўқувчилари парталари йўқ синфда, полда ўтириб дарс ўтилаётгани тасвирланган суратни эълон қилди. Сурат ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400