Сўм нима учун керак?..

 

Айни пайтда доллар бозоридаги стрессли ҳолат кўпчиликни қийин аҳволга солиб қўяётгани сир эмас. Куни кеча долларнинг қора бозордаги қиймати 7600 сўмдан ошди, одамлар яқин истиқболда 8 минг, кейинчалик эса янги янги чиққан 10 минг сўмлик билан тенг қийматда бўлишини кутмоқда. Расмий курс ҳам ҳар ҳафта янги рекордларни қайд этаяпти. Бирор мард иқтисодчи чиқиб, нима учун дунёда доллар нархи пастлаётган пайтда Ўзбекистонда унинг қимматлаб бораётгани, бунинг ортида кимнинг ёки кимларнинг манфаати ётганию яқин ва узоқ истиқболда бизни нималар кутаётгани, қора халқ яна нималарга тайёр туриши кераклиги, лозим бўлса доллар нархининг кўтарилиши биз учун яхши бўлиши ҳақида умид берадиган бирор сўз айтмаяпти. Расмийлар эса ҳар доимгидек бепарво, гўёки бизда қора бозор йўқдек.

Хўп, муайян иқтисодий сабабларга кўра долларнинг расмий ва норасмий курслари ҳафта, кун, соат сайин ортар экан, нима сабабдан доллар билан ҳисоб-китоб қилинувчи товар ва хизматлар нархига аниқ чекловлар ёки қийматни белгилашнинг адолатли, халқпарвар механизмлари жорий этилмайди?! Ахир оддий халқ сўмда даромад кўрса, ойлик-маошлар долларга ўхшаб ҳар куни ёки ҳар ҳафта ошаётгани йўқ-ку!

Нега энди аксарият давлатлардаги каби бизда ҳам ҳеч бўлмаганда мобил хизматлар нархи миллий валютада белгиланмаслиги керак? Бугун телефонимизга бир доллар тушириш учун 3500 сўм ташласак, бир ҳафтадан кейин 3600, бир ойдан кейин 4 минг сўм? Зулм, зўравонлик, инсофсизлик эмасми бу?

Иқтисодиётимизни ҳадеб ёш боладай папалайвермасдан, эмин-эркин, кучли, рақобатга чидамли бўлиб ўсиши, бозор қонуниятлари, реал ҳаёт талаблари асосида ривожланишига йўл қўйиб бериш вақти келди шекилли, кимлардир буни билиб билмасликка, кўриб кўрмасликка олаяпти, холос.

Хуллас шунақа гаплар. Вазият ўзгармаса, ҳамма нарса долларга қараб нархланаверса, сўм нима учун керак? Агар мутахассисларимиз валютани эпақага келтиришни эплай олмаётган бўлса, яхшиси, бошқа бирор кучлироқ хориж валютасига ўтиб қўяқолайлик!

Санжар Саид

http://hilol.uz/news/show/1203

 

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Нарх ўзгармайди, эркинлаштирилади

Ижтимоий тармоқларда ун ва нон маҳсулотларини нархида ўзгаришлар бўлиши борасида турли мулоҳазалар айтилмоқда. Унда дон корхоналари бошоқли дон етиштирувчи фермер ...

Тошкентда мактабларни таъмирлаш учун 800 миллиард сўм ажратилди

Тошкент шаҳрида янги мактаблар қуриш, мавжудларини реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш учун 800 млрд. сўм маблағ ажратилади, деб хабар қилмоқда Халқ ...

Ўзбекистон афғонистонга яна электр энергиясини экспорт қилишни бошлади

Ўзбекистондан Афғонистонга электр энергиясини етказиб беришни қайта тиклади. Бу ҳақда   Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. 25 январь куни Марказий Осиё ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400