“Ҳокимиятда ишлаб, 1,5 йил ойлик олмадим”

 

“Учтепа туман Маънавият ва тарғибот маркази бўлимида етакчи мутахассис лавозимида ишлар эдим. Ойлигим 600 минг сўм эди. Ўзимизнинг хўжалик ҳисобимиз бўларди. Корхона ва ташкилотлар билан шартнома тузардик. Уларга маънавият соатлари дарсларини ўтиб берардик. Ўша тушган пулдан ойлик олардик. Корхоналар шартнома тузмаса, ойлик оломас эдик. Корхоналарга “шартнома тузинг”, деб телефон қилсак, “бизлар республика Маънавият ва тарғибот маркази билан шартнома тузганмиз”, деб айтар эди.

Республика Маънавият ва тарғибот марказини Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорига асосан (117 қарор) бюджет ташкилот қилиди. Ҳамма тумандаги раҳбар ва мутахассисларни бўшатиб, ўрнига эркак ходимларни қўйишди. Эски ходимларни ҳеч қаерга ишга жойлаштирмасдан, бошатишди. Ҳозирги кунда янги қўйилган рахбарлар ҳеч нимани эплай олмаяпти. Шунча йил маънавиятни олиб борган, ойликсиз ишлаган, ҳаммага телефон орқали шартнома тузишини ялинган ва кечгача ишлаган олдинги раҳбарлар ҳеч кимга керак эмас.

Ҳозирда, 117-қарорга асосан, бюджет бўлган ташкилот ўзини оқлолмаганлиги сабабли яна эски ҳолига тушиб, хўжалик ҳисоб очди. Лекин, бизга ойлигимизни қилиб бермади”.

https://www.ozodlik.org/a/sizdan-telegram-oylik/28531555.html

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкентда “тозалаш-антитеррор” тадбирида 4 ярим минг кишига маъмурий чора кўрилди

  Тошкентда 30 июлдан бери ўтказилаётган “Тозалаш-Антитеррор” тадбирида рўйхатдан ўтмай пойтахтда яшаётган 4 ярим минг кишига маъмурий чора кўрилди. Тошкент шаҳар Ички ...

“ота-онамнинг пенсиясидан лотереяга пул ушлаб қолишаяпти”

  "Мен Жиззах вилоят, Бахмал тумани Аламли МФЙда тураман, лекин ҳозир Россиядаман. Дадам ва аям пенсия оладилар, аммо улар билан гаплашганимда пенсияларидан 10 минг сўм ...

“туман ҳокими эсига туманни ободонлаштириш энди тушибди шекилли”

  "Андижон вилояти ҳокими келганидан сўнг эртасига Булоқбоши тумани ҳокими боғни ташқи кўринишидан бошлади. Қаранки, туманга ҳоким бўлиб келганидан буён ҳеч нима ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400