“Врач бўлсам, бу менинг айбимми?”

 

“Самарқанд шаҳар марказий шифохонасининг раҳбарияти қурилиш фирмаларига пул кўчириб, 1,5 йилдан бери катта мажлислар ўтадиган зални ремонт қилиш билан овора. Ўша ремонт қанча чўзилиши мумкин?

Баъзи беморлардан тушадиган ҳомийлик пуллари қаерга кетаётганини ҳам ҳеч ким билмайди. Мана бу ерда ишлаганимга 20 йилча бўлиб қолди. Кўп нарса бошимдан ўтди. Лекин, бу даражадаги босимни ҳеч қачон кўрмаганман.

Кўплаб терапевт ва хирурглар мажбурий-“ихтиёрий” пахта мавсумига жалб килинмоқда. Шифохона ходимларидан 100 доллардан йиғиб олинганини гувоҳиман. Янги кадр ишга олинаётган бўлса, ҳаммасидан, ҳатто фаррошлардан ҳам, камида 500 минг сўм олинади.

Прокуратурага борса, ишсиз қолади. Ўзини пора берганликда айбдор қилишади. Бунга қачон чек қўйилади?

Реанимация бўлимида аҳвол жуда оғир. Бошқа бўлимларнинг ремонти врачлар ҳисобидан амалга оширилади. Ҳатто, фасадни ремонт қилиш ҳам врачларга юклатилган. Ахир, врачлар врач бўлгани, ҳамширалар ҳамшира бўлгани айб эмаску…”

(таҳр. Озодликка мактуб йўллаган муштарий бир неча шахснинг исмини келтиргач, айтилган коррупцион фаолиятга уларнинг алоқаси борлигини иддао қилган. Бироқ, унинг томонидан далиллар етарли даражада тақдим этилмагани туфайли, Озодлик бу шахсларнинг исмларини чоп этмасликка қарор қилди.)

 

https://www.ozodlik.org/a/sizdan-telegram-elektr-masalasi/28533695.html

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“метро қурилиши тўхтаб қолган, яшовчилар эса ҳамон қийналмоқда”

  "Юнусобод туманидаги метро қурилиши анчадан буён тўхтаб қолган. Йўллар тирбанд. Қоровул ухлаб ётибди. 2019 йилда тугатилиши керак бўлган лойиҳа қанчагача чўзилади? ...

“ўзбекистон иш топиб берса, қайтиб кетаман”

Каримовсиз ўтган сўнгги бир йил ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари учун қандай кечди? Ҳукуматнинг мигрантларга бўлган сиёсати ўзгараётгани уларга таъсир қилмоқдами? Би-Би-Си шу ...

«самарали солиқ тизимида имтиёзларга ҳожат йўқ» — юлий юсупов

  Юлий Юсупов. Фото: Шуҳрат Латипов / «Газета.uz» Иқтисодчи Юлий Юсупов — Ўзбекистон солиқ тизими муаммолари ва солиқ қонунчилигини такомиллаштириш йўллари ҳақида. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400