Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимига собиқ ҳарбийлар жалб этилмоқда

Тошкент

Ўзбекистонда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири этиб собиқ ҳарбий тайинланди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 5 июлдаги фармонига мувофиқ, мамлакат мудофаа вазири собиқ муовини ушбу лавозимни эгаллади.

Музаффар Салиев Ўзбекистон Мудофаа вазирининг шахсий таркиб билан ишлаш бўйича ўринбосари бўлган.

Ўзбекистон Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги шахсан президент Мирзиёев фармони билан апрель ойида ташкил қилинган.

Тафсилотлари видеолавҳамизда – назардан қочирманг.

Коммунал тўловлар ўртача маошнинг неча фоизини ташкил этади?

Ўзбекистонда яна коммунал тўловлар, йўлкира қимматлади

Биринчи вазир Эркин Искандаров нега вазифасидан четлатилгани сабаби расман “бошқа ишга ўтиши муносабати билан” изоҳланган.

Аммо 4 июль куни шахсан президент Шавкат Мирзиёев бошчилиги остида махсус йиғин ўтказилган.

Хабарларга кўра, унда соҳада вазирлик раҳбарияти томонидан йўл қўйилган “жиддий камчиликлар” ҳақида сўз борган.

Худди шу янгилик ортидан, Шавкат Мирзиёев мамлакат куч тизимлари истеъфодаги ходимларини айни шу тизимда ишлашга рағбатлантирувчи янги бир фармойишни имзолаган.

Улар Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат Божхона қўмитаси ва МХХ нафақадаги ходимларини кўзда тутган.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида ишлашса, нафақалари шу ҳолича сақлаб қолиниши ҳам айтилган.

Президентнинг янги фармойишида айни имтиёзнинг шу йил 1 августидан кучга кириши билдирилган.

Мустақил Ўзбекистон тарихида ҳали бунақа воқеълик кузатилмаган.

Яқинда Халқаро Пресс-клубда бўлиб ўтган йиғинда эса, масъуллар аҳоли ва юридик шахсларнинг коммунал тўловлар бўйича умумий қарз миқдори 5 триллион сўмдан ортишини маълум қилишганди.

http://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-40534180

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бобомурод абдуллаев суд-экспертиза хулосасидан норози

Судланаётган журналист Бобомурод Абдуллаев 15 март куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида 2017 йилнинг 27 сентябрида МХХ томонидан ҳибсга олинган журналист Бобомурод ...

Шаҳрисабз тумани ҳокими ўринбосари пора билан ушланди

Қашқадарёда ерга эгалик қилиш ҳуқуқини олиб бериш учун 100 доллар олган ҳокимият мутасаддиси қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум ...

Боғча мудираси ойдан тушганми?

Бугун Маҳмуджоннинг онаси шахсий саҳифасида пост қолдирган экан. Гўёки ота-оналар келишиб, "Хайр боғча" тадбирига 100 минг сўмдан пул йиғилаётгани, бунинг ичига боғчага ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400