Андижон ҳокимининг гўштни арзонлаштириш буйруғидан сўнг гўшт янада қимматлади


Буйруқ – “Гўштни килосини 29 минг сўмдан қимматга сотмайсан!”

18 июль куни Андижоннинг “Боғи Бобур” дам олиш масканида ўтган йиғилишда вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов гўшт нархини 29 минг сўмдан оширмаслик ҳақида буйруқ берди.

Ушбу учрашувда иштирок этган Аддижон ҳокимлиги мулозимининг айтишича, ҳоким гўштни қиммат сотишни жиноятга тенглаштирган.

“Йиғилишда вилоятдаги ҳамма ҳокимлар қатнашди. Милиция, МХХ, прокуратура, солиқ бошлиқлари ҳам шу ерда эди. Кейин ўндан зиёд қассоб ҳам бор эди. Ҳоким қассобларга қараб, “Гўштни қиммат сотсанг, қаматиб юбораман” деб дағдаға ҳам қилди”, дейди йиғилишда иштирок этган ҳокимлик расмийси.

Йиғилиш якунида вилоятдаги 622 та қассобхонанинг ҳаммасига гўшт нархини 29 минг сўмдан оширмаслик ҳақида оғзаки буйруқ берилган.

“29 минг сўмга туширилган гўштнинг ярмига яқини суяк ва ёғ”

Андижонликларга кўра, ҳоким кўрсатмасидан сўнг вилоятдаги гўшт расталари олдида “1 кило гўшт нархи 29 минг сўм” деган ёзув пайдо бўлган ва шу нархда сотилаётган гўштга суяк ва ёғ қўшиб берилмоқда:

“Гўшт олмоқчи бўлсангиз, 29 мингдан бор¸ дейишади. Лекин 1 кило гўшт олмоқчи бўлсангиз, 200 грамми суяк ва яна 100 грамми ёғдан иборат, фақат 700 грамм гўшт оласиз. 29 мингга суяк ва ёғсиз гўшт ололмайсиз”,дейди андижонлик йигит.

Озодликка мурожаат қилган андижонликларга кўра, ҳокимнинг гўштни арзонлатиш кўрсатмасидан сўнг лаҳм гўштнинг нархи қимматлаган:

“Ҳоким бобо гўштни арзонлатаман деб, 34 минг сўмдан сотилаётган гўштни 29 минг эмас, 42 минг сўмга чиқариб қўйди. Лаҳм гўшт нархи 40-42 минг сўмдан сотилаяпти”, дейди яна бир андижонлик.

Ҳокимлик: Гўшт билан боғлиқ вазият назоратда

Андижон вилоят ҳокимлигининг Озодлик суҳбатлашган масъулларидан бири ҳокимликнинг гўшт нархини назорат қилишга катта эътибор қаратаëтганини айтади.

“Гўшт нархи 34 минг сўмга чиқиб кетгани юзасидан ҳокимликка, халқ қабулхонасига шикоятлар кўп бўлди. Ушбу шикоятлардан сўнг махсус гуруҳ назорат тадбири ўтказиб, гўшт нархининг асоссиз равишда қиммат сотилаётганини аниқлади. Ўрганишлар натижасида 1 кило гўшт нарх 29 минг сўм қилиб белгиланди. Мутасадди ташкилотлар гўшт сотилишини назоратга олган. Ҳамма идоралар бунинг устида ишлаяпти”, деди ҳокимлик масъули.

Одамлар гўштни граммлаб олаяпти

Гўшт савдоси билан шуғулланувчи андижонлик тадбиркор Бунёдбек 8 июль куни Озодлик билан суҳбатда нарх ошгани сабаб одамлар уни граммлаб олишга мажбур бўлганини айтган эди:

– 100 грамм- 200 грамм олади. Шароит кўтармагани учун битта овқат бўлсаям, иккита овқат бўлсаям 5000 сўмдан олишади. 2-3 кило оладиганлар жуда кам,– деган эди Андижон ҳокими гўшт нархини арзонлатиш ҳақида буйруқ бериши арафасида андижонлик тадбиркор.

Кейинги икки ой ичида нафақат Андижон¸ балки бутун Ўзбекистон бўйлаб гўшт нархи 25 фоизга қимматлади.

20 июль куни Тошкентдан олинган хабарга кўра, пойтахтдаги гўшт расталарида бир кило лаҳм гўшт 45 минг сўмдан сотилаяпти. Икки ҳафта аввал лаҳм гўштнинг бир килоси 35 минг сўмдан сотилган эди.

Май ойида Бош вазир Абдулла Арипов гўшт нархини туширишни талабқилганидан сўнг, бозорларда арзон гўшт сотувчи расталар пайдо бўлди. Нарх-навони барқарорлаштиришга кўмалашувчи жамғарма тузилди. Лекин ҳозирча гўшт арзонлаш ўрнига фақат қимматлаётгани кузатилмоқда.

Озодлик Ўзбекистон бўйлаб гўшт нархининг кескин ошиб бораëтгани сабабларини ўрганмоқда. Сиз ҳам чорвачилик¸ қассобчилик ва гўшт савдосига бевосита алоқадор бўлсангиз¸ сабаблар ҳақидаги мулоҳаза-маълумотларингизни Озодликка йўллашингиз мумкин.

https://www.ozodlik.org/a/gosht-hokim-abdulla-aripov-narx-oshmoqda/28628865.html

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўқувчилар нега дарсликлар билан тўлиқ  таъминланмади?

Янги ўқув йили яқинлашаверса, ёш боладай ҳаяжонга тушаман. Хотирамда ўқувчилик пайтларим уйғониб кетади. Болалик, ёшлик беғубор давр экан-да! Қўмсайверасан. Кечаям болаликка ...

Урушлар, касалликлар ёки табиий офатлардан ҳам хавфлироқ нарса маълум қилинди

Атроф-муҳит, жумладан сув ва ҳаво ифлосланиши, урушлар, зўравонликлар, касалликлар, очарчилик ёки табиий офатлардан кўра кўпроқ одамларнинг умрига зомин бўлади. Америкалик ...

Блогерлар президент билан учрашди бироқ самарқанддан биронта блогер қўйилмади

Бугун ҳамманинг оғзида Президентнинг блогерлар билан учрашуви. Ҳамма шуни гапираяпти, шуни ёзаяпти. Лекин бўлиб ўтган ишлар самарқандлик блогерларни таъбини бироз тирриқ ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400