“Тракторим ИИБ жарима майдонида тургани учун 6 миллион сўм сўрашмоқда”

“Тракторим ИИБ жарима майдонида тургани учун 6 миллион сўм сўрашмоқда”

 

“Қўнғирот шаҳар ИИБ жарима майдонида турган трактор учун мендан кунига 100 минг сўмдан талаб қилмоқда. Тракторим у ерда 60 кундан бери турибди. Ҳозир мендан 6 миллион сўмга яқин пул сўрамоқда. Тракторни ўзи 2,5 миллион сўмга олганман. Булар эса стоянка учун иккита тракторнинг нархини сўрамоқда. Пулини тўламасам, тракторни олиб қўяр экан. Қаерга мурожаат қилай?

Мисол учун, Наманган вилояти Чуст шаҳрида кунлик стоянка тўлови 5 минг сўм. Тўрақўрғон туманида ҳам 5 минг сўм. Наманган шаҳрининг ўзида эса ҳар бир соати учун 250 сўмдан тўланади.

Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот шаҳрида спиртли ичимлик ичиб бошқарганим учун трактор жарима майдонига тортилган. Менга нисбатан маъмурий баённома тузилган. Баённома суд ижросидан ўтган”.

https://www.ozodlik.org/a/sizdan-telegram-jarima-stoyanka/28663340.html

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“навоийда бензин муаммоси қачон ҳал бўлади?”

  ​"Навоий вилоятида бензин муаммоси қачон ҳал бўлади? Эрталаб соат 7:00 дан бери 40 градус иссиқда ўтирибмиз. Бу йил давомида кузатилаётган ҳолат. Навоий шаҳридаги ...

Ҳалим маманзаров: “мен мулкдор эмас, ўз мулкини талон – тарож қилган  жиноятчига айланиб қолдим?!”

Шаҳрисабз бош прокурори Ш.АШУРОВнинг туҳмат  айбловини туман суди тасдиқлагач:   -  мен мулкдор эмас, ўз мулкини талон – тарож қилган  жиноятчига айланиб қолдим?! ...

Фарғонада фермер режадан ортган буғдойини ўриб ололмаяпти, комбайнлар “ҳибс”га олинди

Фарғона вилояти Фурқат тумани ички ишлар ходимлари фермерларнинг комбайнларини “ҳибс”га олди. Бу ҳақда хабар берган фермерларнинг айтишларича, гарчи улар режани 110-120 фоиз ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400