Алишер Хўжаев ЎзМТРК раҳбарлигига қайтмоқда

Ўзбекистон 17:00 15339
Фото: Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси

30 август куни кечқурун Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясида навбатдан ташқари йиғилиш ўтказилади ва ташкилотга янги раҳбар тайинланади.

Kun.uz нинг ишончли манбалари маълум қилишича, Алишер Хўжаев ЎзМТРК раислигига қайтарилади.

У бир ойга яқин вақт давомида телевидениега раҳбарлик қилган, 29 август куни лавозимдан олинган Бобур Алихонов ўрнида ишни давом эттиради.

Эслатиб ўтамиз, Алишер Хўжаев 2005 йил апрелидан 2017 йил бошига қадар ЎзМТРК раҳбари бўлган, шу йил бошида ишдан кетган ва унинг ўрнига Хуршид Мирзоҳидов тайинланганди. Мирзоҳидов бу лавозимда ярим йил, 2017 йил августига қадар фаолият юритди.

Алишер Хўжаев 1963 йили Тошкент вилоятида таваллуд топган, 1985 йили Самарқанд давлат университетини тамомлаган.

У 1985—1993 йилларда Ўзбекистон Фанлар академияси тизимидаги илмий-текшириш институтлари, ишлаб чиқариш бирлашмаларида фаолият олиб борган, 1993—1996 йилларда NKK фирмасида тизим муҳандиси бўлиб ишлаган.

Алишер Хўжаев 1996 йилдан раҳбарлик лавозимларида фаолият юрита бошлаган. 1996 йилдан 1998 йилга қадар «КомУзАзия» компаниясида, 1998—2001 йилларда эса UzPAK компаниясида бош директор лавозимида меҳнат қилган.

2001—2002 йилларда Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари, 2002—2005 йилларда Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг (ҳозирги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги) раҳбари ўринбосари сифатида фаолият кўрсатган. Шундан кейин, 2005 йил 15 апрелидан Ўзбекистон Телерадиокомпаниясига раҳбарлик қилишни бошлаганди.

http://kun.uz/news/2017/08/30/aliser-huzaev-uzmtrk-rabarligiga-kajtdi

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Шавкат мирзиёев: қош қўяман деб кўз чиқардиларинг, бутун дунёга шарманда қилдиларинг

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2 август куни кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлилига ...

Ўзбекистонда минимал пенсия миқдори $3 га оширилди

Жорий йилнинг 15 июлидан бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори 1,07 баробар оширилади. 2 июль куни ...

Кечаги электр энергиясининг узилишига нима сабаб бўлди?

Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қирғизистондаги электр энергиясининг узилишида Хитой ва россиялик криптовалюта ишлаб чиқарувчилари айбдор бўлиши мумкин. Бу ҳақда иқтисод фанлари ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400