Бугун президент Ш. Мирзиёев АҚШга жўнаб кетди, лекин…

Эндироқда “Ўзбекистон 24” каналидан “Ахборот” дастурининг кечки сонини жонли эфирда кўрдим.

Мақола Улуғбек Бакировнинг “Фейсбук”даги саҳифасидан олинди 

Муаллиф: Улуғбек Бакиров

Дастур бошида диктор президентни АҚШга жўнаб кетганлиги ҳақидаги расмий хабарни ўқиб берди. Кадрда Шавкат Мирзиёев аэропорт эшикларидан ташқарига чиққанлигини кўрсатишди, холос. Ёнида фақат бир киши, тан соқчими ёки бошқасими кўришга улгурмадим. Шу даражада жуда қисқа кўрстатишди, сонияларда кадр ўтиб кетди.

Одатда, президент бирор ҳудудга, айниқса, чет элга сафар қилаётган пайтда бу ҳақдаги лавҳа етарли даражада, батафсилроқ кўрсатиларди, қониқарли ахборот бериларди.

Давлат раҳбари қаерга жўнаб кетаётганлиги, уни аэропортда самолёт трапи ёнида қайси расмий шахслар кузатиб қўйганлиги ва ҳатто, самолёт ҳавога кўтарилганлиги тўлиқроқ шаклда кўрсатиларди. Мухбир шу ҳақда кадр ортидан ҳикоя қиларди. Кузатувчи расмийлар қаторида, одатда, Миллий хавфсизлик хизмати раиси ҳамда Ички ишлар вазири бўларди. (Президент сафардан мамлакатга қайтиб келганида ҳам кутиб олиш жараёни ҳақида шундай лавҳа берилади).

Бу сафар ундай бўлмади. Самолёт трапи тугул, президентни кимлар кузатиб қўйганлигини на кўрсатишди, на бу ҳақда бирор сўз айтишди.

Ҳайрон қолганим, президент Мирзиёевнинг АҚШдек қудратли давлатга бу биринчи, илк сафари бўлса-да, боз устига жаҳоннинг энг олий минбаридан нутқ сўзлашга жўнаб кетаёган паллада бу ҳақда республиканинг марказий ТВси нўноқ ҳолда, жуда қисқача ахборот берди.

Ахир президентнинг АҚШга ташрифи тўғрисида деярли ярим йилдан бери дунё ОАВда хабарлар берилмоқда-ку!

Авваллари, масалан, И.Каримов даврида бундай кузатиб қўйишлар ва кутиб олишлар ҳақида “Ахборот” тинмай бонг урарди…

“Ахборот”нинг бу ажабтовур хабаридан қониқмасдан, ЎзА сайтига кирдим. У ерда ҳам диктор ўқиб берган ўша расмий хабар ёзилган, лекин, президентнинг АҚШга жўнаб кетганлиги ҳақида аэропортда тасвирга туширилган бирор бир фотосурат берилмаган. Сурат ўрнида Ўзбекистон ва АҚШ байроқлари расми турибди, холос.

Кейин президентнинг расмий веб-сайтига кирдим. У жойда ҳам шу аҳвол. Фарқи шундаки, хабарга доир бирорта ҳам сурат йўқ.

Эътибор беринг, бу икки сайт давлатнинг биринчи рақамли ахборот воситаларидан ҳисобланади.

Ўзбекистон сиёсий ҳаётига оид бугун тарқалган бу муҳим расмий хабарни қандай изоҳлаш мумкин?

Бу саволга Президент Матбуот хизмати қандай қарайди?

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Нега ҳаммаси аксинча?

Xусусий тeлeкaнaллaрдaн биридa Фaрзaндлaрини мaктaбгa олиб борaётгaн отa-онaлaрнинг интeрвюлaри бeрилди. Ҳaммaси яшaш жойидaн йироқроқ мaктaбгa бeришнинг пулли бўлгaнидaн ...

Ёрдам беринг: кўзёшларим шодлик ёки ҳасратга дўниши сизнинг ихтиёрингизда.

Ассалому алайкум, мени танийсиз. Қанчалик танийсиз? Асосан, ижодкор деб, тўғрими? Қаерлик эканим, қаерда яшашим, қаерда ишлашим ва шу кабилар. Борингки, дардмандлигимни ҳам ...

«ўзбектелеком» ухлаётган гигантга ўхшайди. ўзбекистонда интернет сифати нима сабабдан ёмон?

«Ўзбектелеком» бош директори Фарҳод Рўзиев #MITCROADMAP2018 анжумани давомида Ўзбекистонда интернет билан боғлиқ муаммолар сабаблари ҳақида маълум қилди. (more…)


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400