«Фейсбук» ижтимоий тармоғида муҳокамаларни келтириб чиқарган сурат тарқалди. Унда Наманган шаҳридаги «Сардоба бозори» МЧЖ ҳудудида сотувчилари пахта йиғим-теримида иштирок этмагани учун 177-дўкон муҳрлаб қўйилгани кўрсатилган, деб ёзади kun.uz
Хабарда дўконга 23 октябрь куни муҳр урилган бўлиб, у неча кунга муҳрлангани маълум қилинмагани айтилади.
МЧЖ раисининг рухсатисиз савдо дўкони очилмасин, дея таъкидлангани ёзилган суратни ҳам эълон қилган.