Windows’даги барча вирусларни даф қилувчи бепул дастур

Microsoft корпорацияси тақдим этган операцион тизимнинг ўзида  ҳимоя воситалари бўлса-да, ҳозирда ахборот маконларидан кириб келувчи зиёнкор дастурларни  аниқлашга кучи етмайди. Шу боис ҳам зарарли дастурий таъминотлардан ўз компьютеримизни, файлларимизни муҳофаза этиш учун қўшимча антивируслардан фойдаланамиз.

Мақола terabayt.uz сайтидан олинди

Тўғри, яхши антивируслар одатда пулли бўлади, бепулларининг эса имкониятлари ёки фойдаланиш муддати чекланган. Аммо Windows операцион тизими бошқаруви остидаги компьютер, ноутбук ва планшетлардаги деярли барча вирусларни аниқлай оладиган ва кейин уларни ўзингиз ўчириб юборишга имкон берадиган мутлақо бепул дастур ҳам бор.

Бу – Kaspersky Security Scan бўлиб, у тўлақонли антивирус эмас, балки компьютерда мавжуд бўлган зиёнкор дастурий таъминотларни изловчи махсус утилита ҳисобланади. Текшириб чиққач, у компьютернинг ҳолати ҳақида батафсил ҳисоботни тақдим этади. Истасангиз, бу утилитани маълум бир вақтда автоматик тарзда ишга тушадиган қилиб созлаб қўйиш имкони ҳам мавжуд.

Кўплаб тадқиқотларнинг кўрсатишича, «Касперский лабораторияси» барча турдаги зарарли дастурий таъминотларга қарши кураш учун энг яхши маҳсулотларни тақдим этади. Мазкур компания ишлаб чиққан деярли барча ҳимоя дастурлари пулли, аммо Security Scan утилитаси мутлақо бепул тарқатилади. Тўлақонли антивируснинг «қирқилган» версияси бўлмиш мазкур иловани Kaspersky расмий сайтидан мана бу ҳавола орқали кўчириб олиш мумкин.

Windows 10 ёки мазкур операцион тизимнинг бошқа исталган версиясида Kaspersky Security Scan тўлиқ ёки тезкор текширувдан ўтказиб, ҳар қандай вирусни топа олади. Бу, масалан, қурилмангиз бирданига секинлашиб ёки қанақадир рекламалар чиқадиган бўлиб қолганида, кутилмаганда айрим дастурлар умуман ишламай қолганида жуда керак бўлади. 99 фоиз ҳолатларда бу утилита сизга албатта ёрдам беради.

Kaspersky Security Scan ҳисоботидан сўнг, у кўрсатган зарарли дастурларни сиз ўзингиз ўчириб ташлашингиз ёки қолдиришингиз мумкин бўлади. Унинг вируслар базаси ҳам пулли антивирусники билан бир хил ва камида кунига бир марта янгиланиб туради.

Ушбу утилитанинг битта манфий томони бор – у оддий фойдаланувчи учун реал вақт режимида ҳимояни таъминлай олмайди, балки ишга туширилган вақтидагина мавжуд вирусларни аниқлайди. Шунингдек, бу утилита компьютердаги бошқа антивируслар билан «келишмайди» – компьютерга Kaspersky Security Scan’ни ўрнатиш учун уларни ўчириш керак бўлади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қирғизистон собиқ муфтийси эркакларни иккинчи хотин олишга чақирди

Қирғизистоннинг собиқ муфтийи Чубак ҳожи Жалилов ўзининг каналида иккинчи хотин олганини билдириб, эркакларни ҳам шунга ундади. «Кылым шамы» ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти ...

Россия рублининг заифлашуви ўзбекистон аҳолиси даромадига таъсир кўрсатди

2018 йилда Ўзбекистонга чет элдан 5,1 миллиард доллар ўтказилган, деб “Кун.уз” нашри Марказий банкга таяниб ёзмоқда. Ўтказмалар ҳажми уч йилдан бери ўсиб боряпти - 2016 йилда ...

Марказий банк 100 минг сўмлик банкнотнинг муомалага чиқарилишини тасдиқлади

Кеча, 10 январь куни қатор хорижий интернет нашрларда Ўзбекистон Марказий банки яқин вақт ичида 100 минг сўмлик янги банкнотларни муомалага чиқариши ҳақидаги хабарлар чоп ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400