Ўзбекистон йўловчи вагонларни Россия ва Қозоғистонга экспорт қилмоқда

Марказий Осиёда ягона бўлган “Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи” Мade in Uzbekistan тамғаси остида ўз маҳсулотларини экспорт қила бошлади, деб хабар бермоқда “Ўзбекистон темир йўллари” матбуот хизмати.

2016 йилда Россия ва Қозоғистон давлатлари томонидан Ўзбекистон вагонсозлари ишлаб чиқараётган плацкарт ва купе вагонларига қизиқиш катта бўлган эди. Жорий йилда эса улар учун мўлжалланган янги кўринишдаги қулай вагонларни ишлаб чиқаришга киришилди. Йил охирига қадар 5 та плацкарт ва яна шунча купе вагонларига буюртмалар келиб тушди. Шу йилнинг июнида жаҳон стандарти сертификати қўлга киритилди.

Вагонларда замонавий сув ва ҳавони тозалаш ускуналари ўрнатилди, ёритиш тизими бутунлай ўзгартирилди. Вагон ичини жиҳозлашда ёрқин ранглардан фойдаланилган. Замонавий дизайн буюртмачилар талаби асосида ишлаб чиқилди.

Ушбу экспорт маҳсулотига заводнинг ўзида тайёрланган тележкалар ўрнатилган. Бу эса вагоннинг текис ҳаракатланиши, ортиқча чайқалмаслиги, тез юришини таъминлаб беради. Корхонада ана шундай тележкалар 2011 йилдан буён ишлаб чиқарилиб, тайёрланаётган аксарият вагонларнинг ҳаракат қисмини ҳудди шу русумдаги тележкалар ташкил этади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бизнес консултант

Сиз қачон ўз бизнесингизни йўлга қуйиш ҳақида уйласангиз, олдингизда бир талай муаммоларниниг турганлигини кўрасиз: 1) Бизнес бошлаш учун пулни қаердан оламан? Агар сен пул ...

Марказий банкнинг янги раиси конвертацияни оча оладими?

Ўзбекистон қора бозорида хориж валюталари қиммати кундан-кунга ошиб бормоқда. 6 июнь куни Ўзбекистон Марказий банки бошқаруви раиси сифатида иш бошлаган Мамаризо Нурмуратов¸ ...

“ўзбекистон евроосиё иқтисодий иттифоқига қўшилмагани маъқул” (эксперт)

Агар чегаралар очилса, Ўзбекистон иқтисодий жиҳатдан Қозоғистон билан рақобат қила олмайди. Сиёсатшунос Рустам Бурнашев ана шундай фикр билдирди. Эксперт Ўзбекистондаги ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400