Путин Ўзбекистон билан қуроллар борасида музокаралар ўтказишни топширди

Россия президенти Владимир Путин ҳукуматга Ўзбекистон билан ҳарбий маҳсулотларни мақсадли ишлатилишни назорат қилиш тартиби тўғрисидаги битимни имзолаш масаласида музокаралар ўтказиш топшириғини берди. Бу фармойиш Россия ҳуқуқий ахборот давлат сайтида эълон қилинди.

«Россия ва Ўзбекистон ўртасида 2016 йил 29 ноябрда Россия ва Ўзбекистон томонидан ҳарбий-техника ҳамкорлигини ривожлантириш тўғрисидаги Шартнома доирасида етказиб бериладиган ҳарбий маҳсулотларни мақсадли ишлатилишни назорат қилиш тартиби тўғрисидаги битимни имзолаш масаласида музокаралар ўтказиш борасидаги Россия ҳукуматининг таклифи қабул қилинсин», — дейилади ҳужжатда.

Фармойишга кўра, музокаралар якунлангач Россия ҳукуматига мазкур Битимини имзолаш юклатилди.

Россия ва Ўзбекистон ўртасида ҳарбий-техника ҳамкорлигини ривожлантириш тўғрисидаги Шартнома Москвада 2016 йил29 ноябр куни имзоланган. Ҳужжат ўзаро ҳарбий мақсадли маҳсулотларни етказиб бериш тартибини белгилаб беради.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Сирдарёда мол ўғрилари мол бозорда қўлга олинди

Сирдарё вилояти Гулистон шахар Улуғ йўл махалласида яшовчи Э.З. ўзини жиноий шериклари билан биргаликда Гулистон шахар худудида яшовчи фуқароларни чорва-молларини ўғирлаб, ...

Гулнора каримовага пора берган «telia» компанияси ходимларига нисбатан суд иши бошланади

Швециянинг Telia телекоммуникация компаниясининг уч нафар собиқ ходимлари устидан Ўзбекистонда 2007—2010 йилларда пора берганлик ҳақидаги иш бўйича суд бугун, 4 сентябрь куни ...

Зулм дарахтининг баргига эмас илдизига болта уриш керак

Сўнги бир неча кун ичида ижтимоий тармоқда фаол бўлган диний фаолларнинг ҳибсга олиниши баъзи мулоҳазаларни билдиришга мажбур қилди. Иккита масалани гапирмоқчиман.  ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400