Тожикистон расмийлари Афғонистоннинг тинч аҳолиси ўлдирилгани борасидаги айбловларини рад қилди

Тожикистон расмийлари Афғонистон мансабдор шахсларининг баёнотларини туҳмат ва ёлғон дея атади. Куни кеча Афғонистон мансабдорлари Тожикистон чегарачилари гиёҳванд моддалар контрабандасига қарши кураш баҳонасида Афғонистоннинг тинч аҳолисини ўлдирганини иддао қилган эди.

Афғонистон Чегара қўшинлари Бригада қўмондони Муҳаммад Амон Насим ва Бадахшон вилояти Кенгаши аъзоси Толибиддин Қодири 9 ноябрь куни «Пажвок» агентлигининг сайтида эълон қилган мақолаларида тожик чегарачилари ўз ҳукуматларидан медал олиш мақсадида Афғонистонинг тинч аҳолиси вакилларини ўлдираётганини таъкидлашган эди. «Бу ҳақиқатга тўғри келмайди, бу каби хабарлар ўқувчиларни чалғитади ва икки мамлакат халқлари ўртасида душманликни келтириб чиқаради», деди ТР ДМХҚнинг чегара қўшинлари матбуот котиби Муҳаммад Улуғхўжаев.

Унинг сўзларига қараганда, “Афғонистон ўзининг тинч аҳолиси ўлдирилишида Тожикистонни айбламоқда” деб номланганмақола 6 ноябрдан 7 ноябрга ўтар кечсаси Тожик-Афғон чегарасининг Ишкашим участкасида юз берган қуролли тўқнашувлардан сўнг эълон қилинган.

«Тожик чегарачилари чегара бузувчиларни пайқаб қолишди ва таслим бўлишга даъват қилишди. Бироқ контрабандачилар бизнинг чегарачиларга қарата ўқ узди. Шундан сўнг отишма келиб чиқди. Бунинг оқибатида чегара бузувчилардан бири жароҳат олди. Кейинчалик маълум бўлишича, жароҳат олган 22- ёшли Жумахон валади Асқар Панж дарёсини сузиб ўтган ва кўп қон йўқотиши оқибатида Афғонистондаги шифохонада вафот этган. Унинг отаси Асқар валади Мушки дарёга чўкиб кетган, унинг жасади чегарадаги қишлоқлардан бирининг аҳолиси томонидан топилди. Эртаси куни ҳодиса жойидан 15 килограм наша бўлган иккита қоп топилди “, – деди Муҳаммад Улуғхўжаев.

Бироқ, Афғонистон чегара қўшинлари бригада командири Муҳаммад Амон Насим «Пажвок» агентлигига, тожик чегарачилари сабабсиз Ишкашимдаги Ахдро қишлоғи аҳолисига қарата ўқ отганини маълум қилди. Унинг сўзларига қараганда, ўлдирилганлардан бирининг жасади соҳилдан топилди, иккинчисининг жасадини дарё оқизиб кетган.

Бадахшан вилояти Кенгаши аъзоси Толибиддин Қодирининг таъкидлашича, тожик чегарачилари бир неча йилдан бери Афғонистоннинг Ишкашим тумани ва Вахан водийсидаги қишлоқ аҳолисини ўққа тутиш билан шуғулланиб келади. Тожикистон расмийлари ўз аскарларига гиёҳванд моддалар контрабандачиларининг ўлдирилиши учун медаллар ваъда қилган. Шу сабабли чегарачилар тинч аҳолини ўлдирмоқда ва ўлдирилганларни контрабандачилар дея эълон қилмоқда, дея баёнот берди Қодири агентликка.

«Афғонистон мансабдор шахсларининг айбловлари асоссиз ва иғвогоронадеб хисоблаймиз», дейилади Тожикистон ДМХҚ чегара хизмати Бош бошқармаси баёнотида.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Дунё бўйлаб 83 миллиондан ортиқ одам мажбуран кўчирилган

Дунё бўйлаб 89,3 миллион киши таъқиблар, можаролар, зўравонликлар, инсон ҳуқуқларининг поймол этилиши ёки жамоат тартибининг бошқа жиддий бузилиши натижасида ўз уйини тарк ...

Хоразмда 21 кундан буён бедарак йўқолган 8 ёшли қизнинг жасади топилди

Хоразм вилоятининг Хива туманида, жорий йилнинг 3 октябрь куни 8 ёшли қизалоқ изсиз йўқолган эди. Бу ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан жиноят иши очилган ҳамда ...

Инсоннинг ҳайвончалик қадри қолмаётирми?

Ҳукумат шу кунгача ярим миллиондан кўп фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон фуқароси паспортини қачонгача бериб тугатиши ҳақида ҳеч қандай билдирги бермади. Аммо ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400