Камбағаллар учун Тошкентда қурилган уйлар бойлар ва амалдорларга тегди

Пойтахтнинг Сергели туманида президент топшириғига мувофиқ кам таъминланган оилалар учун махсус қурилган уйлар турли алдов схемалари орқали бу имтиëзли уйларга ҳаққи бўлмаганларга берилган.

Бу ҳақдаги шикоятлар президентга етиб бориши ортидан Ўзбекистон Бош прокуратураси Сергелидаги уйларнинг кимларга ажратилгани¸ қандай ажратилгани бўйича махсус текширув бошлаган.

Комиссиялар ишини яна бир махсус комиссия текширмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимияти ва ҳуқуқ-тартибот тизимларидаги бир-биридан мустақил бир неча мулозим хабар берди.

“17 ноябрь куни президент Мирзиëев Сергелида қурилаëтган уйларни очишга борди. Шунда унга кимдир бу уйлар камбағаллар қолиб¸ пулдор ва амалдорларга берилди¸ деб шикоят қилипти. Шу жойнинг ўзида президент бу масалани текширишга буйруқ берипти. Бош прокуратурада дарҳол махсус комиссия тузилган¸ унда солиқчилар¸ ҳокимият вакиллари ва ички ишлардан мутахассислар бор. Ҳозир ялпи текширув кетаяпти”¸ – деди расмийлардан бири.

Унга кўра, махсус мезонлар асосида тарқатилиши белгиланган Сергелидаги арзон уйларнинг берилишида чигал схемалар қўлланилган.

“Бу уйлардан олишнинг ҳукумат ишлаб чиққан тартиби бор. Бу уйлар номида уйи йўқ¸ ëки жон бошига белгиланган нормадан кичик квадратурада яшаëтганларга¸ даромади кичик бўлганларга имтиëзли ипотека кредити асосида берилиши керак. Айримлар ҳужжатларни рисоладагидай кўрсатиш учун¸ номи бор¸ ўзи йўқ ширкатлардан справка олиб келган¸ солиқчилар банкка топширилган иш жойидан берилган аризаларни текширса¸ унақа ширкатлар ë аллақачон йўқ бўп кетган¸ ë бир кунга очилиб¸ амалда ҳеч қачон ишламаган бўлиб чиқаяпти. Ҳовли-жойи бор одам уйсиз¸ Тошкентда пропискаси йўқ одам¸ пропискалик бўлиб¸ уй олган”¸ – дейди ҳокимият мулозимларидан бири.

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг расмийси Сергелидаги уйлар бўйича Бош прокуратура махсус текширув бошлаганини тасдиқлай туриб¸ бу жараëн бўйича жамоатчиликка тушунтириш берилишини қўшимча қилди.

17 ноябрь куни бу уйларнинг қурилиши якунланган дастлабки 66 таси шахсан президентга тантана билан топширилди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Омск областида икки ўзбекистонлик оғир жароҳат олди, икки киши ҳалок бўлди

Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси берган маълумотга кўра, 2019 йилнинг 30 август куни Омск областининг Москаленки туманидаги автомобил йўлида ...

Фарғоналикларнинг мажлисбозликдан тинкаси қуримоқда

Ўзбекистон республикаси хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари Зулайҳо Баҳриддиновна мана 10 кундирки Фарғона шаҳар хотин-қизлар қўмитасининг иш фаолиятини текширмоқда. ...

Коррупцияга қарши курашишни танзаниядан ҳам ўрганса бўлади

«Transparency International» ташкилоти Танзанияни коррупцияга қарши энг яхши курашаётган мамлакатлардан бири сифатида мақтади. Танзаниянинг «HabariLeo» нашри ёзишича, ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400