Қирғиз депутатлари: Президент ва спортчилар хорижда қирғиз қалпоқ кийиб юрсин

Қирғизистон парламенти депутатлари “оқ қалпоқ” бош кийимини мамлакатнинг бошқа миллий рамзлари – давлат байроғи, герб ва гимнга тенглаштиришни таклиф қилишди. Қонун лойиҳаси парламент сайтида эълон қилинди.

Парламент аъзолари мамлакатнинг биринчи шахслари, жумладан президент, парламент раиси ва унинг ўринбосарлари, ҳукумат раҳбари ҳамда унинг ўринбосарлари ва расмий делегацияларнинг бошқа ҳар қандай аъзоларига уларнинг қабуллари ва ташрифлари вақтида қалпоқ кийиб юриш мажбуриятини юклашни таклиф қилмоқда. Бу “қирғиз халқининг анъаналари ва маданий фондини оммалаштириш ва сақлаб қолиш мақсадида” амалга оширилади.

Ҳужжатга биноан, Қриғизистон шарафини халқаро мусобақаларда ҳимоя қиладиган спортчилар “республиканинг туристик брендларидан бири сифатида маданий рамзни оммалаштириш, халқаро майдонда Қирғиз Республикаси халқи ва унинг миллий колоритининг таниб олиниши даражасини кучайтириш” мақсадида қалпоқ кийиб юришлари шарт.

Ҳукумат қалпоқлар тайёрлаш, олиб кириш ва сотилишини чеклаши зарур, дейилади қонун лойиҳасида.

Қонун муаллифлари “Оқ қалпоқдан бевосита белгиланган мақсадлардан ташқари фойдаланиш”га қарши курашиш ва “Оқ қалпоқни ҳақоратлашда айбдорларни” жазолашни ҳам таклиф қилаяпти. Жазолаш тартиби қонунда кўрсатилмаган.

Бу қонун лойиҳаси ҳайвонлар учун мода кийимларини намойиш қилиш ташкилотчилари итга қалпоқ кийдиришганидан сўнг пайдо бўлди. Фаоллар буни қирғиз халқини ҳақорат қилиш ва миллатлараро низо келтириб чиқариш деб топдилар.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Юқори нуқта. (темуркент – бўлажак бошкент)

(давоми)  Гўзал кунлар келишини кутма,  Унга томон боришни ҳеч унутма.                                  Жалолиддин Румий Тоғлар оғушидаги муъжаз бозордан Самарқанд сари ...

Ўзбекистон фуқроси оренбургдаги йтҳда ҳалок бўлди

2019 йил 18 октябрь куни Оренбург вилоятининг Первомайский туманида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Ўзбекистон фуқароси А.Р. воқеа жойида ҳалок бўлди. Бу ҳақда ...

Адашлар! сиз сабаб лўлидан фарқим қолмади!

Қадамбой Отабоев Бир куни эшик тақиллаб ичкарига ўн-ўн беш одам бостириб киришди! Олдинига эсанкираб қолдим, билсамки улар бизнинг маҳалламиз фаоллари эканлар. Уйма уй юриб ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400