Қачон чироқ ёнаркин?

«Севги изтироби» киносериалини кўриб ўтирсам, қўнғироқ бўлиб қолди. Гўшакни кўтарсам, яқин танишим Сурайё «Марям опа, илтимос, сиз электр энергияси тўғрисида кўп мақолалар ёзгансиз. Уйда меҳмон бор эди, чироқ ўчганига бир соатдан ошди, ёнмаяпти. овқат қилолмай ўтирибман. Илтимос, танишлариз бўлса, чироғимизни ёнишида ёрдам беринг» деб илтимос қилди.

Мақола муаллифнинг “Фейсбук” саҳифасидан олинди

Мен Тошкент шаҳар «Ўздавэнергонадзор» ходимининг мобелига, сўнг горпес ходимига тел қилдим. Ҳали кечки саккиз бўлишига қарамай ўчириб қўйилган.
Сўнг М.Улуғбек туман электр таъминотининг навбатчи бўлимига телефон қилдим. Бир-иккита гўдок кетгач «ту-ту»лаб қолди. Демак трубка кўтариб қўйилди. Ўн маротаба қўнғироқ қилсам ҳам гўшак жонивор «ту-ту»лаб тураверди.

Айтиш лозимки, танишим ўзи яшайдиган М.Улуғбек туман Феруза массиви Ойим ариқ кўчасида худди қишлоқ мисоли тез-тез чироқ ва сувнинг ўчиб туришини бот-бот таъкидлайди.

Бундай ҳолатлар шаҳар ҳудудида такрорланиб туриши ғалати ҳолат. Биламизки, шаҳарда ҳар бир яшаш жараёнларимиз электр энегияси, газ ва сув билан боғлик экан, аввало ўчиришдан олдин аҳоли албатта огоҳлантирилиши керак. Чунки эҳтиёж учун зарур бўлган битта сувнинг ўчиши, газнинг огоҳлантиришсиз ўчирилиши ҳатто сальий оқибатларни келтириб чиқариши мумкин. Демак озгина эътиборсизликка ҳам ҳаққимиз йўқ.

Туман электр таъминоти масъуллари нега кўпсонли аҳолининг чироқсиз ўтиришига бефарқ? Нега аҳолининг мурожаат қилувчи ишонч телефони айни кеч кирса «ту-ту»лаш касалига дучор бўлади?

Гўшакни ўчириб олиб ўз роҳатимизни ўйласак, қачон юқорига одимлаймиз?
Ҳеч бўлмаса, Президентимизнинг куйиб-ёниб халкимизнинг фаровон яшаши учун тиним билмай таъкидлаётган сўзларини, қилаётган жонбозлигини ҳурмат қилиб, шу юртни нонини ҳалолаб еб, фидоийроқ бўлсак силжиш бўлади-да. Гўшак олдидаги «виждонсиз» аҳолини муаммосини ўзини деб билмас экан, муаммолар камайиш ўрнига болаламай нима қилсин!

Бу оддий ҳодисадек кўринади. Аммо икки соат уйда электрни йўқлигидан қанча киши озор чекади, қанча зиёли қиладиган, ёзадиган ишлари орқага кетади.
Вақт деган бебаҳо неъматнинг уволига ҳам қоламиз.

Демоқчиманки, уйғониш вақти келмадими, ўзимизни англаб, фидойироқ бўлайлик!
Ишимиз тушганда ҳеч қурса, эшитишни билайлик барака топкурлар! Бажариш эса виждонингизга ҳавола.

Шуни яхши англаб олингки, сиз халқингизсиз ҳеч кимсиз!

Муаллиф: Марям Ахмедова

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мирзиёев тошкент прокуратураси ва милициясининг туну-кун ишлашига буйруқ берди

2018 йил 1 июлдан бошлаб Тошкент шаҳри кўчалари ҳуқуқ тартибот органлари томонидан туну-кун назорат остида олинади. 19 июнь куни президент томонидан “Хавфсиз пойтахт” ...

Москвадаги оммавий муштлашувда иштирок этган мигрантлар депортацияланади

Москвада муҳожирлар ўртасидаги муштлашувга алоқадорликда гумон қилиниб, 41 нафар тожикистонлик ва 85 нафар ўзбекистонлик қўлга олинди. 6-апрель куни Ўзбекистоннинг Ташқи ...

Марҳум шайхнинг жиянидан ҳақдор қарийб $1 000 000 ини ундира олмаяпти

Тошкентлик 34 яшар Темур Абдувоҳидов қарийб 808 минг 500 доллар пулини озодликдан маҳрум қилинган Шарофиддин Саттиевдан ундира олмаяпти. Абдувоҳидовнинг 30 январь куни ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400