АҚШ мактабида юз берган отишмада икки нафар ўсмир ҳалок бўлди, 17 нафари яраланди

Американинг Кентукки штатида 15 яшар ўсмир Бентон шаҳарчасидаги ўрта мактабдаги синфдошларига қарата ўт очди.

Штат губернатори Мэтт Бевин махсус матбуот анжуманида икки нафар ўсмир отишма қурбонларига айланганлигини маълум қилди. 15 яшар қиз ўша жойнинг ўзида вафот этди, шу ёшдаги ўспирин эса олинган тан жароҳатлари натижасида госпиталда кўз юмди. Ҳаммаси бўлиб 17 киши, шундан 15 нафари ўқдан яраланган.

Полиция ўт очган ўсмирни қўлга олди. Унинг шахси ҳамда нима сабабдан ўт очганлиги ҳақида ҳозирча маълум қилинмаяпти. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг хабар қилишича, унга қотиллик ва суиқасд қилганлик учун айблов қўйилиши мумкин.

Бентондаги отишма 2018 йилда Америка мактабларида юз берган бу каби биринчи ҳодисадир, деб ёзади Associated Press. Барчаси бўлиб, 2013 йилдан бошлаб мактабларда ўқ отадиган қурол ишлатган ҳолда 283 та зўравонлик ҳодисаси қайд қилинган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Петербургда ўзбек ва озарбойжонлар иштирокида оммавий муштлашув юз берди

Санкт-Петербургдаги бозорда травматик қурол ишлатиш ҳолати кузатилган оммавий муштлашув юз берди, уч иштирокчи жароҳат олди. Бу ҳақда ТАСС Россия Ички ишлар вазирлигига ...

Қирғизистонда қуръон байрами нишонланади

Бугун, 11-май куни Бишкек шаҳрида Қуръон байрами нишонланишини Қирғизистон мусулмонларининг диний идораси маълум қилди. Идора матбуот хизматининг хабарига кўра, «Қуръондан ...

Туркманистонда талабаларга ҳусусий таксида юриш таъқиқланди

Туркманистонда олий таълим масканининг талабалари қишки таътил давомида давлатга қарашли учоқ, поезд ва автобус билан юриш мажбуриятини олди. Бу ҳақда мамлакатдаги ...