Қирғизистон ва Ўзбекистон “Тошкент-Бишкек” автобус маршрутини йўлга қўймоқда

Қирғизистон ва Ўзбекистон автобусларнинг учта – “Тошкент-Бишкек”, “Андижон-Ўш” ва “Фарғона-Ўш” йўналишлари бўйича мунтазам қатновини йўлга қўйиш бўйича келишиб олди.

Бу борадаги келишув ўтган ҳафта сўнгида Тошкентда бўлиб ўтган халқаро автомобил ташувлари масалаларига бағишланган ўзбек-қирғиз мажлисида эришилди.

Ўтган йилнинг декабрь ойи сўнгида Қирғизистон ҳукуматининг парламентдаги вакили Аширбек Темирбаев расмий Тошкент ва Бишкек Ўзбекистон шаҳарларидан Жалолобод ва Қизилқия шаҳарларига автобус қатновларини йўлга қўйишни тиклаш масаласини муҳокама қилгани борасида маълум қилган эди.

Аширбек Темирбаев шунингдек, баҳор ойларига яқин “Тошкент-Бишкек-Балиқчи” йўналиши бўйича темир йўл қатнови очилишини ҳам айтган эди.

«Келишувларга кўра, ҳафтада бир марта Ўзбекистон темир йўлларининг поездлари қатнайди», – деди Темирбаев.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг 23 декабрь куни Air Manas компанияси «Бишкек–Тошкент» йўналиши бўйича самолёт қатновини йўлга қўйди, парвозлар ҳафтада икки марта амалга оширилади. Айнан ўша куни “Ўш-Тошкент” йўналиши бўйича ҳам парвозлар амалга оширилди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Нукусда талабалар қасам ичишга мажбурланди

Шу йил 5 сентябр куни Нукус Давлат педагогика институтида ҳам янги ўқув йили бошланиши муносабати билан тантанали тадбир ташкил этилди. Тадбирда профессорлар, академиклар, ...

Ўзбекистонда ҳайит намози ўқиганлардан 5 млрд. 990 млн. 217 минг сўмдан зиёд маблағ келиб тушди

Бугун 2019 йилнинг 11август куни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита томонидан Миллий матбуот марказида брифинг ўтказилди. Брифингда бугун юртимиз ...

Кўприкда кун кўраётган аёл ва унинг фарзандларига ким ёрдам беради?

«Ҳар сафар Себзордаги кўприкдан ўтаётганимда мана шу аёлни ва унинг икки фарзандини кўрганимда уларга юрагим ачишади. Аёлнинг фарзандлари ёзнинг иссиқ кунларида музқаймоқ еб, ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400