Назарбоев Хавфсизлик кенгашига умрбод раислик қилиш ҳуқуқини олиши мумкин

Қозоғистон парламентига ҚРнинг биринчи ва ҳозирча ягона президенти бўлмиш Назарбоевга умрбод Хавфсизлик кенгашига раҳбарлик қилиш ҳуқуқини берувчи қонун лойиҳаси келиб тушди. Шу билан бирга Хавфсизлик кенгашининг мақомини маслаҳат органидан конституциявий органга айлантириш кўзда тутилмоқда.

Қонун лойиҳасининг ҳозирги таҳрирдаги кўриниши қабул қилингудек бўлса, Хавфсизлик кенгаши мамлакат бошқарувида етакчи марказлардан бирига айланади, орган ва унинг раҳбари томонидан қабул қилинган қарор барча ҳукумат идоралари ва амалдорлар учун мажбурий бўлади.

Сиёсатшунос ва Демократияни ривожлантириш Марказий Осиё жамғармаси раҳбари Толғанай Умбеталиева Хавфсизлик Кенгаши тўғрисида парламент муҳокамасига келиб тушган қонун лойиҳаси шу кўринишда қабул қилингудек бўлса, Қозоғистон сиёсий тизими ва структурасини “жиддий ўзгартириши”ни “ўйламаслигини” таъкидлади. Умбеталиеванинг фикрича, гап бу ерда янги ҳарбий доктирина қабул қилинганидан сўнг Хавфсизлик Кенгаши функциясини қайта кўриб чиқиш жараёни кетаётганини кўрсатмоқда, чунки хокимият ўзгариши жараёнида ташқи аралашувларни ҳам эҳтимолдан соқит қилиб бўлмайди.

“Демократия ва конституционализм тараққиёти институти” жамоат жамғармаси директори Мереке Габдуалиев қонун лойиҳасида “хокимият транзити даврида элита тараққий этган йўл билан келиша олмаса, у ҳолда “суғурталаш”га уринишни кўраётганини таъкидлади.

“Ҳозирча ҳокимият алмашинаётганида ким ўзини қандай тутиши аниқ эмас. Бироқ кимдир “ўзгара бошлаши” аниқ. Мана шунинг учун ҳам Хавфсизлик Кенгашига конституциявий орган мақоми берилмоқда. Тахмин қилиб кўрайлик, агарда янги президент вазифасини бажаришга киришганидан сўнг «форс-мажор» ёки унга уриниш юз бергудек бўлса, у ҳолда элбоши мана шу жараённи назорат қилиш имкониятларини сақлаб қолади”, — дейди Мереке Габдуалиев.

2017 йилда Қозоғистон Конституцияга ўзгартиш киритилди. Унга кўра, ҳокимият ваколатларининг айримлари қайта тақсимланиши, парламент ва ҳукуматнинг роли кучайтирилиши кўзда тутилган эди. Халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилувчи Freedom House ташкилоти конституциявий ислоҳотларни “эски айвон пештоқидаги бўёқлар” ва ҳукумат тақсимланишидаги чекловларга уриниш сифатида баҳолаган эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Теҳронда аёлларни дресс-кодни бузганлик учун қамоққа олишмайди

Эрон пойтахти Теҳронда полиция бундан буён аёлларни исломий кийим кодини бузганлиги учун қамоққа олмайди, бунинг ўрнига уларни маслаҳат марказларига машғулотга жўнатади. ...

Дилимиздаги гап минбарда янгради

Олий Мажлис Сенатининг 20-ялпи мажлисида Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлаб, бугунги куннинг энг долзарб муаммоларига тўхталди. Бу ҳақида Кун.уз мухбири хабар бермоқда. Мухбир ўз ...

Туркманистонда нархларнинг қимматлигидан шикоят қилган аҳоли таъқибга учради

Туркманистонда имтиёзли озиқ-овқат етказиб бериш аста-секин йўқ бўлиб кетмоқда ва товарлар нархи ошиб бормоқда. Норози бўлганлар жиноий жавобгарликка тортилмоқда. Янги йилдан ...